Sony Xperia XA3: буниси қандай смартфон экан?

  •   Saroy
  •  936
  •  25.07.2018 14:18

Sony Xperia XA3: буниси  қандай смартфон экан?

Sony компанияси ўрта тоифадаги янги Xperia XA3 смартфонини тақдим этмоқда. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕЭК) сайтида маълумот пайдо бўлган.

Мазкур модель H4413 рақами билан ҳужжатлаштирилган. Қурилмани ишлаб чиқарувчиси сифатида Японияда рўйхатдан ўтган  Sony Mobile Communications компанияси қайд этилган.

Анънага кўра,  ЕЭК сайтида бўлғуси Sony Xperia XA3 смартфонининг тавсифи ҳақида маълум қилинмаган, бироқ, қурилмага сертификация олингани, унинг тез кунларда харидорлар қўлига етиб келишидан дарак беради.

Япония ишлаб чиқарувчи гигантининг навбатдаги йирик тақдимоти шу йилнинг 30 августида Берлинда очиладиган IFA 2018 кўргазмасида бўлиб ўтади. Шундай экан, у ерда Sony Xperia XA3 ҳам намойиш этилса ҳеч ким ажабланмаса керак.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!