Sony Xperia XZ3 ғилофда намойиш қилинди: камера ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритилди

  •   Saroy
  •  1554
  •  18.08.2018 16:37

Sony Xperia XZ3 ғилофда намойиш қилинди: камера ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритилди

Sony компанияси Xperia XZ3 флагмани тақдимотига ҳозирлик кўрмоқда. Унинг устун томонлари ҳақда аввал ёзгандик, лекин камаера билан боғлиқ савол очиқ қолганди. Хўш янги қурилманинг камераси иккиталикми ёки битталик бўладими?

Гап шундаки, ушбу қурилманинг  камералари ҳақида турли гаплар ёзилмоқда. Бирида қурилма битталик камерага эга бўлади, дейилса, иккинчисида худди Xperia XZ2 Premium’га ўхшаб иккита камера модули билан таъминланади, дейилади.  Мана энди Германиядаги  TVCMall савдо тармоғи флагманнинг расмини намойиш қилди. Расмда кўриниб турибдики, аппарат барибир битталик камерага эга бўларкан.

Ғилофнинг орқа томонида фақат камера ва бармоқ излари сканери учун ажратилган иккита тешик бор.

Эҳтимол, Xperia XZ3 ҳам ўша IMX586 мобил матрицасини олиши мумкин. У 45 мегапикселга эга бўлиб, Sony уни бир неча ҳафта аввал таништирган эди. Эҳтимол икки камералиси ҳам бўлар, фақат у қиммат версияси бўлиши мумкин, яъни XZ3 Premium.

Эслатиб ўтамиз, яна бир ғилоф ишлаб чиқарувчи компания бўлмиш Olixar ҳам аввал Sony Xperia XZ3’ни айнан иккиталик камерада намойиш этганди.

Агар миш-мишларга ишонадиган бўлсак, Sony Xperia XZ3  Full HD+ (2160 на 1080 пикселли) экранига  эга бўлади. Экраннинг катталиги 5,7 дюйм, чипи қиммат Snapdragon 845. Қурилма 6 гигабайт тезкор хотира ва  64 ёки 128 гигабайтли флэш-хотира билан таъминланган. Батарея сиғими 3240 мАч.

Янги флагманлар линейкаси 31 августдан 5 сентябргача Берлин шаҳрида бўлиб ўтадиган IFA 2018 кўргазмаси арафасида, яъни  30 августда тақдим этилади.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!