Super Charge тезкор қувватлантиргич сертификациядан ўтди

  •   Saroy
  •  1031
  •  12.07.2018 18:35

Super Charge тезкор қувватлантиргич сертификациядан ўтди

Huawei компанияси  Super Charge тезкор қувватлантиргич технологиясининг навбатдаги авлодини тайёрламоқда.

3C сертификация бюроси маълумотлар базасида (China Compulsory Certification) HW-100400C00 рақамли модели билан  Huawei’нинг янги қувватлантиргичи пайда бўлди. Ҳужжатларга қараганда унинг қуввати 40W (10V/4A) га тенг. Таққослаш учун:  Huawei P20 Pro флагман комплектига 22W адаптери киради.

ЎҚИНГ:Таниқли компания ўз ноутбукларини қайтариб оляпти – уларнинг аккумулятори портлаши мумкин!

2016 йилда компания 5V/8A зарядкали Honor Magic смартфонини чиқарган эди. Унинг ёрдамида 2900 мАч сиғимли аккумуляторни  45 дақиқада қувватлантирса бўларди. Янги авлод Super Charge эса бу ишни 30 дақиқада амалга оширади. Масалан, рақобатчи Qualcomm Quick Charge 3.0 ёки OnePlus Dash Charging ушбу вақт ичида қурилмани атиги 50 ёки 60 фоизга қувватлантира олади.

ЎҚИНГ:Samsung 12 дақиқада қувватланадиган графен аккумуляторни тақдим қилди

Афсуски, янги авлод Super Charge билан компаниянинг қайси смартфони таъминланади, бу савол ҳозирча очиқлигича қолган. Мазкур технологияни кузда тақдим этиш мўлжалланган, эҳтимол ўшанда ушбу саволга жавоб айтилар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!