Тадқиқот: График калит смартфонни ҳимоя қилмайди

Тадқиқот: График калит смартфонни ҳимоя қилмайди

Буюк Британиянинг Ланкастер ва Хитойнинг Шимолий-ғарбий университети тадқиқотчилари  график калит телефонни ҳимоя қилмаслигини исботлашди, деб хабар бермоқда TechRadar нашри.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, телефонни бармоқ изи, пароль ёки ПИН-код анча ишончли ҳимоя этади. График калитни 40% Android-фойдаланувчилар ишлатишига қарамай, бу усул унча ҳам ишончли эмас.

График калитни бузиб кириш учун  сизнинг бармоқ ҳаракатларингизни камерага ёзиб олинади, шундан кейин видео таҳлили учун тайёр дастурдан фойдаланилади. Кўрибсизки, сизнинг график калитингиз ўғрилар қўлида!

График калит қанчалик қийин бўлса, дастур шунчалик тез уни аниқлашга қодир. Видеони тахминан 2,5-3 метр оралиқда суратга олиш кифоя, деб ҳисоблайди тадқиқотчилар. Улар 120 та уникал график калитдан деярли 95 фоизини аниқлашга муваффақ бўлишган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!