Талабалар учун махсус портал яратилди

Талабалар учун махсус портал яратилди

Барча олий таълим даргоҳларининг энг иқтидорли йигит-қизларини бирлаштирган Талабалар Интернет ҳаракати ўз фаолиятини бошлади, деб хабар берди 12news.uz сайти.

Талабалар Интернет Ҳаракати – бу бутун республикамизнинг иқтидорли талаба ешларини бирлаштирадиган мутлақо янги йўналиш. Мақсади миллий ёшларбоп сайт ва ижтимоий тармоқлар яратиш.

Уларнинг илк лойиҳаси– students.uz портали! Students.uz – бу талабалар ҳақида, талабалар учун ва талабалар томонидан яратилган сайт! Уни олтин давр гаштини сураётган, замон билан ҳамнафас ёшларнинг ўзлари юритишади. Бу, ўз навбатида, ўқувчилар учун қизиқарли бўлган мавзуларни ёритиш имконини беради.

“Бизнинг асосий мақсадимиз – креатив тарзда маълумот етказмоқ, ёшларбоп тавсиялар бермоқ ва кўнгилочар рукнлар тақдим этмоқ!”, дейди сайт мутасаддилари.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, махсус тренингда ёш журналист ва дастурчилар ҳамкорликда атиги беш кун ичида мазкур тармоқнинг барча жиҳатларини ишлаб чиқишга муваффақ бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!