Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги сайти ишга тушди

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги сайти ишга тушди

Aҳолига ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича фаолияти ҳақида кенгроқ маълумот бериш мақсадида www.migration.uz манзили бўйича Агентликнинг расмий сайти ишга туширилди. Бу ҳақда Kun.Uz ёзмоқда.

Бундан ташқари Telegram мессенжерида bot яратилди, унга қидирув сатрида @migrationuzbot’ни териб аъзо бўлиш мумкин.

Шунингдек, Telegram мессенжерида агентликнинг @migrationuz – янгиликлар канали ҳам йўлга қўйилди.

“Ҳурматли фуқаролар, қолган барча bot ва янгиликлар каналлари, шу билан бирга гуруҳлар ҳам норасмий эканлигига диққат қилинг.

Бундай норасмий манбалардан фойдаланиб, сиз алданиб қолишингиз ва товламачилар ёки одам савдосининг қурбонига айланишингиз мумкин.

Огоҳ бўлинг, фақат расмий манбалардан маълумот олинг”, дейилади Меҳнат вазирлигининг ахборот хизмати хабарида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!