Тайёр туринг – Nokia янги смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

  •   DiMaX
  •  693
  •  21.09.2018 10:28

Тайёр туринг – Nokia янги смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

HMD Global компанияси Nokia бренди остидаги навбатдаги смартфонини тақдим этишга тайёр. Мазкур намойиш тадбирига таклиф этувчи тизерни у интернет кенгликларида тарқатиб юборган.

ЎҚИНГ: Nokia 9 ва Nokia X7 смартфонларининг олд панели тармоқларда кўрсатилмоқда

Ишлаб чиқарувчининг таклифномасида кўрсатилишича, тақдимот маросими 4 октябрь куни Лондон шаҳрида, маҳаллий вақт билан соат 17:00 да бошланади.

Тахминларга кўра, HMD Global бу тадбирда Nokia 7.1 Plus смартфонини тақдим этса керак. Мазкур модел кенг форматли, юқори қисми «кемтик»ли дисплейга ҳамда Zeiss оптикали қўшалоқ камерага эга. Шунингдек, унинг Snapdragon 710 процессори ва 4/6 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминланишини, 350 доллар атрофида баҳоланишини айтишаётир.

ЎҚИНГ: Nokia 7.1 Plus дисплей: яхши томонлари айтилмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!