Technovation танлови ярим финалчилари аниқланди

Technovation танлови ярим финалчилари аниқланди

2018 йилнинг 25 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Technovation Uzbekistan танловининг 2018 йил мавсумидаги якуний тадбири Celebration Event бўлиб ўтди, деб хабар қилинмоқда университет сайтида.

Танлов Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, БМТнинг Ўзбекистондаги офиси, BrandUz, Startup-Mix, StartupFactory.uz, Green Business Innovation, Ўзбекистонда бола ва оилаларни уюшмаси ва CodeCraft.uz томонидан ташкил этилди.

Қайд этамиз, “Technovation Challenge” танлови 2010 йилдан бери дунёнинг 78 та мамлакатида ўтказилади. “Technovation Challenge” 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ва фақатгина қизлар учун мўлжалланган технологик ишланмалар танловидир.

Танловнинг мақсади – қизларда дастурлаш, тадбиркорлик ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришдир. Мазкур лойиҳа қатнашчилари барча жалб этилган томонларни техник соҳага қизиқишини оширади, техник касблардаги қизларнинг фоизини оширади.

Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, танлов доирасида олинган билимлар қизларга ўзига хос тажриба бўлиб, рақобатли меҳнат бозорида ўзининг муносиб ўрнини топиш имконини беради. Тадбиркорлик ва дастурлаш кўникмалари кейинги ҳаётларида қисман бандликни оилавий мажбуриятлар билан уйғунлаштириш имкониятини беради.

Жорий йилда мазкур дастурда қизларнинг 29 жамоаси иштирок этди: 24 та катта ёшдаги жамоа (15-18 ёш) ва 5 та кичик ёшдаги жамоалар (10-15 ёш). Улардан иккита жамоа Ургенч ва Қарши шаҳридан.

Celebration Event тадбири давомида жамоалар ўзлари яратган мобиль иловаларни тақдим этдилар. Кичик гуруҳ жамоалари эса саҳнада тақдимотлар қилдилар.

Тадбирнинг расмий қисмида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, БМТ Ривожланиш дастури ва Ўзбекистонда бола ва оилаларни уюшмаси ҳамда бошқа лойиҳа ҳамкорлари вакиллари Technovation Uzbekistan меҳмонлари ва иштирокчиларни қутладилар.

Technovation Uzbekistan барча иштирокчилари сертификатларни қўлга киритдилар. Тадбир якунида Ўзбекистон номидан жаҳон ярим финалига чиққан учта жамоа номлари эълон қилинди.

Ярим финалга Black Letter лойиҳаси билан Technomama жамоаси, Даун синдроми болаларига эга ота-оналар учун SunChild мобиль дастур билан Brilliant Ideas жамоаси ва экологик PET-game лойиҳаси билан Droplet жамоалари йўл олдилар.

Танловнинг кейинги босқичида барча иштирокчиларнинг ҳамма лойиҳалари бутун дунё бўйлаб намойиш этилади. Шундан сўнг 10 та финалчи-жамоалар аниқланади, улар эса Сан-Франциско, Калифорнияда бўлиб ўтадиган тадбирнинг сўнгги босқичида иштирок этишади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ректори Сарвар Бабаҳоджаев қайд этди: «Technovation Uzbekistan» дастури иккинчи марта ташкил этилганидан хурсандмиз. Биз қизларнинг салоҳиятини ривожлантиришга ва уларни ИТ-саноатига жалб қилишга ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз. Умид қиламизки, келгусида улар саноат ва умуман мамлакатни ривожлантиришга ҳисса қўшадилар”.

Барча лойиҳалар билан қуйидаги ҳавола орқали “Technovation Uzbekistan”нинг сайтида танишиб чиқишингиз мумкин бўлади:

http://technovation.uz/allprojects2018.