Tecno камера жиҳатидан машҳур компанияларнинг фалагманлари билан рақобатлаша оладиган янги смартфонни тақдим этди

Tecno камера жиҳатидан машҳур компанияларнинг фалагманлари билан рақобатлаша оладиган янги смартфонни тақдим этди

Tecno компанияси ўзининг премиум бўлган Phantom сериясида кучли чипсет ҳамда инновацион камерага эга бўлган иккита янги смартфонни оммага тақдим этди. Булар Tecno Phantom X2 ва Phantom X2 Pro моделлари бўлиб, иккиси ҳам Dimensity 9000 чипи билан жиҳозланган. 

Dimensity 9000 MediaTek компаниясининг энг сўнгги чипсети бўлмаса-да, битта Cortex-X2, учта Cortex-А710 ҳамда тўртта Cortex-А510 ядроларига эга бўлган ушбу чип аввалги Phantom X моделидаги Helio G95 чипидан анча унумдорлиги юқори. Иккала модель LPDDR5X тезкор хотирасига эга бўлиб, Pro модель 12ГБ, оддий модель эса 8ГБ хотирага эга. Pro моделнинг доимий хотираси ҳам каттароқ - 256ГБ.

Янги смартфонлар дисплей жиҳатидан ҳам анча такомиллашган. Энди улар 90 гертс эмас, балки 120 гертсли AMOLED дисплейига эга бўлди. FullHD+ резолюциядаги дисплейнинг ҳажми ҳам 6.7 дюймдан 6.8 дюймга катталашди. Дисплей Gorilla Glass Victus ойнаси билан ҳимояланган. 

Dimensity 9000 чипининг унумдорлиги анча юқори. Шунинг ҳисобини олган компания икки моделга 5,160 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатди. Уни эса 45 ваттда тезкор қувватлаш мумкин. Аккумулятор ҳамда қуввлаш тезлиги бўйича ҳам янги моделлар эскисига қараганда анча ўсишга эришган. Сабаби биринчи авлод Phantom X модели 33 ваттда қувват олувчи 4,700 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлган эди. 

Оддий ҳамда Pro моделларининг ўртасидаги энг катта фарқ уларнинг камераларида. Pro моделнинг кириб-чиқувчи портрет линзасида декоратив айланалар мавжудлиги билан оддий моделдан фарқ қилади. 

Кириб-чиқувчи линза ёрқин бўлган f/1.5 диафрагмага эга бўлиб, бу 65 миллиметрли смартфон линзаси учун бироз кенглик қилади. Мисол учун, Galaxy S22+ моделидаги 70 миллиметрли телефото линзаси f/2.4 диафрагма, Xperia 5 IV моделининг 60 миллиметрли линзаси f/2.4 диафрагмага эга. Бу Phantom X2 Pro қурилмасига иккита устунликни беради. Биринчиси 50МП камера сенсорига ёруғлик кўпроқ етиб боради. Иккинчиси эса кенг диафрагма ҳамда катта сенсор сабабли камера табиий bokeh суратларни олиши мумкин. Оддий қилиб айтганда, камера хиралашиш майдонидан объектни анча яхши ажратиб олади. Бу эса сифатли портрет суратларни олишга кўмаклашади. 

Бу асосан портрет камера ҳисобланса-да, 56 миллиметрли линзани 2.5х зумли телефото камера сифатида ҳам ишлатиш мумкин. Телефото камера сифатида ишлатилганда ушбу кириб-чиқувчи линза махсус механизм орқали корпусдан бўртиб чиқади. Оддий ҳолатда эса линза жойига қайтиб кириб кетади. 

Биринчи авлод Phantom X қурилмасига қараганда X2 Pro, шунингдек, яхшироқ асосий камерага эга. Янги модель 1/1.3 дюймли 50МП ISOCELL 3.0 сенсорига эга. Унинг олдидан макро ҳамда аутофокус хусусиятига эга 13МГ ультракенг камера ўрин олган. Асосий камера 1/1.3 дюймли сенсорга эга бўлганлиги сабаб энди у 60% кўпроқ ёруғлик қабул қила олади. Камера, шунингдек, пластик эмас, балки шиша линза билан жиҳозланган. Бу ҳам ўз навбатида сенсорга 30% кўпроқ ёруғлик етиб боришини таъминлайди. 

Phantom X2 модели ҳам Pro модель каби макро имкониятига эга 13МП ультракенг камерага эга. Бундан ташқари, унга 2МП сатҳ камера ҳам қўшилган. Икки модель 32МП селфи камерага эга. 

Phantom X2 Pro модели Mars Orange (унинг орқа панели қайта ишланган пластикдан тайёрланган) ҳамда Stardust Grey рангларда тақдим этилди. Х2 модель эса Stardust Grey ва Moonlight Silver рангларда бўлади. 

Икки қурилма келаси ҳафтадан сотувга чиқади. Уларнинг фақат Саудия Арабистонидаги нархи маълум холос:

Phantom X2 - тахминан 720 доллар

Phantom Х2 Pro - тахминан 930 доллар.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 сериясининг тақдимот санаси қайта белгиланди! 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!