Telegram'да навбатдаги фирибгарлик: "Сиз 3 ойлик Premium обуна ютиб олдингиз!"

Telegram'да навбатдаги фирибгарлик:

Ўзбекистонда Facebook, Instagram'дан ҳам кўра Telegram мессенжери жуда кенг оммалашган. Жорий йилнинг июн ойида платформа ўзининг пуллик обунаси, Telegram Premium'ни ишга туширди. У фойдаланувчиларга иловадаги чекловларни иккига кўпайтириш, каналларда пайдо бўладиган рекламаларни ўчириш, эксклюзив стикерлар, махсус эможилардан ва уларни профилга статус сифатида қўйиш имконини беради. Унинг нархи эса мамлакатларга қараб турлича белгиланган. Масалан, Ўзбекистонда Telegram Premium нархи 32,999 сўмни бўлса, яқинда Ҳиндистон учун бу нарх 179 рупия (24,000 сўм) га туширилди. Premium обуна тақдим қилинадиган бир неча ой ўтиб, Telegram'да уни бошқаларга 3, 6 ёки 12 ойга совға қилиш хусусияти ҳам пайдо бўлди. Кеча Telegram'да худди шу Premium обунани совға қилиш билан боғлиқ янги фирибгарлик тури пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, кўпчилик Telegram фойдаланувчилари бегона профиллардан рус тилидан таржима қилинганда "Сиз 3 ойга Telegram Premium ютиб олдингиз. Уни олиш учун бу ерга ўтинг: @PremiumBot" хабарини олишган. Сўзлар хатосиз, тўғри ёзилганлиги ва Premium обунани олиш учун фойдаланиладиган расмий Telegram боти манзили берилганлиги сизда бу хабар учун шубҳа уйғотмаслиги мумкин, лекин бот учун берилган ҳавола аслида "қўй терисига ўранган бўридир": унга саҳифа учун ҳавола бириктирилган.

Унга боссангиз мақола саҳифасига ўтасиз ва у ерда "совға"нгизни олиш учун бошқа бот ҳаволаси кўрсатилган бўлади. Ҳайриятки, Telegram ботни блоклаб улгурган (ё бот ҳаволаси ўзгартириб юборилган). Таҳминан айтиш мумкинки, агар ботга ўтганингизда сиздан катта эҳтимол билан аккаунтингизга Telegram'дан код ёки карта рақамингиз ёки бошқа шахсий маълумотларингиз сўралган бўлар эди.

Алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Бундай фирибгарларга алданиб, пулингиздан ажралиб қолишни хоҳламасангиз Telegram Premium'ни шунчаки тўғри йўл билан сотиб олинг. Аслида бу сиз ўйлаганингиздан анча осон. Масалан сиз:

  • iOS учун Telegram'да: App Store орқали Созламалар > Telegram Premium'га ўтиб;
  • Android учун Telegram'да: Play Store орқали Созламалар > Telegram Premium'га ўтиб;
  • Android учун Telegram'нинг расмий веб-сайтдан алоҳида юклаб олинган версиясида: @PremiumBot орқали;
  • Windows учун Telegram'да: @PremiumBot'га ўтиш орқали олишинигиз мумкин.

Албатта, тўлов Visa карта орқали амалга оширилади. Агар обунани иловалар дўконлари орқали олсангиз сиз 2.99 доллар, агар расмий @PremiumBot орқали олсангиз 32,999 сўм тўлайсиз.

ЎҚИНГ: Яна бир машхур мессенжерга ҳам "Story" қўшилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!