Тошкентдаги Инҳа университети Google I/O 2017 Extended анжуманига мезбонлик қилади

Тошкентдаги Инҳа университети Google I/O 2017 Extended анжуманига мезбонлик қилади

Тошкентдаги Инҳа университети учинчи Google I/O 2017 Extended IUT анжуманини ўтказади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Ўзбекистондаги IT-ҳамжамият вакилларини Google компаниясининг энг долзарб инновацияли ечимлари концепцияси билан таништирадиган анжуман 20 май куни бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг турли университетларидан 300 нафарга яқин талаба иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир давомида анжуман қатнашчилари дастурлаш бўйича тақдимотлар, маърузалар ва сессияларда, шунингдек, киберспорт турнирида иштирок этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!