Twitter’га муҳим бир функция қўшилди

  •   DiMaX
  •  139
  •  03.03.2018 12:14

Twitter’га муҳим бир функция қўшилди

Шу кунларда Twitter сервисида янги функция пайдо бўлди. Энди фойдаланувчи Twitter’даги хабарни хатчўпга – «закладка»га қўшиши мумкин. Бу худди браузерда интернет-саҳифа манзилини қўшгандек гап.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: "Бу йил мени Twitter'да илҳомлантирган 6 твит"

Янги функцияни дастлаб iOS тизимида синовдан ўтказиб кўришган, ҳозир эса у аллақачон ҳар иккала Android платформаси фойдаланувчилари учун ҳам тақдим этилган.

Хатчўпга қўшиш функцияси «DM» тугмачаси остида жойлашган, фойдаланувчи керакли твитни DM орқали юбориши, хатчўпда сақлаб қўйиши ёки бошқа илова ёрдамида улашиши мумкин.

Сақлаб қўйилган хатчўплар жилдига эса ён меню орқали кирилади. Таъкидлаш керакки, у ерда хатчўплар тескари хронологик тартибда сараланиб туради. Битта аккаунт доирасидаги хатчўплар турли қурилмалар орасида синхронлашиб акс этади.

ЎҚИНГ: АҚШ собиқ агенти Twitter'ни сотиб олмоқчи: мақсади эса ҳайратомуз

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.