Украинлар ва русларнинг дўстлик сайти очилди

Украинлар ва русларнинг дўстлик сайти очилди

Янги очилган ушбу сайтда рус ва украинлар бир-бирларига илиқ сўзлар ёзиб қолдиришади.

Бош саҳифадаги эслатмага кўра сайтдан мақсад “давлатлар орасида ҳар нима бўлиб ўтганига қарамасдан икки мамлакат фуқаролари орасида мулоқотни йўлга қўйишдир”. Айблов оҳангидаги ва сиёсий тусдаги (сиёсатчилар номи ҳам) хабарлар нашр қилинмайди.

Сайтда қайддан ўтиш шарт эмас. Изҳор қолдириш учун исм ва яшаш жойи номини қолдириш кифоя. Сайт бош саҳифасига “Сиёсат етар! ОАВ тинглаш етар! Ижтимоий тармоқлардаги гина-кудуратларни ўқиш етар! Руслар ва украинлар биродардир!” деб ёзилган.

Лойиҳа муаллифлари кўрсатилмаган. Ташаббус, афтидан, тижорий эмас. Лойиҳани қўллаб-қувватлашни истовчилар тегишли бўлим орқали хайрия қилишлари мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!