USENET 2016: сайт ишга тушди, маърузачилар аниқланди

USENET 2016: сайт ишга тушди, маърузачилар аниқланди

Ташкилий қўмита конференция маърузачиларининг дастлабки рўйхатини маълум қилди
Бу йил маросимда 6 мамлакат: Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Украина, Озарбайжон ва Белоруссия вакиллари иштирок этадилар.

Тадбирда Mail.ru, Яндекс, Google, Одноклассники, Adriver, TNS, Dentsu Aegis Network, Allbiz, Safaroff Agency компаниялари экспертларининг чиқишлари кутилмоқда.

SMM соҳаси эксперти – Дамир Халилов ҳамда Россия интернет-реклама гуруси – Сергей Спивак конференциянинг махсус меҳмонлари сифатида қатнашадилар. Сергей Спивак 22 апрель куни тадбиркорлар учун ёпиқ семинарда ҳам маъруза ўқийди.

Digital соҳасининг етакчи ташкилот ва мутахассислари: Ledokol Group, Brand.uz, Olx.uz, Kassa.uz, Arba.uz, Uybor.uz, Uzinfocom, Web Now ва Kun.uz Ўзбекистон номидан иштирок этадилар.

Конференцияда қатнашиш бепул. Кириш қатъиян таклифнома асосида амалга оширилади. Иштирок этиш учун конференция сайтида ариза билан мурожаат этиш лозим. Бизнес раҳбарлари, маркетинг бўйича мутахассислар, реклама агентликлари ҳамда тегишли махсус ўқув юртлари талабаларининг конференцияда иштирок этиш имкониятлари юқорироқ.

Конференция 20 апрель куни International Hotel Tashkent (собиқ Intercontinental) меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Ташкилотчи – Ledokol Group, бош ахборот ҳамкори – Mail.ru Group, стратегик ҳамкор –UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш Маркази, реклама бўйича ҳамкор – Re Expo, event ҳамкор – Unique Present, медиа ҳамкор – Public Media. Тадбир Тошкент Реклама Ассоциацияси ҳомийлигида ўтказилмоқда.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.