“UZ” ҳудудидаги доменлар сони 25,2 мингдан ошди

“UZ” ҳудудидаги доменлар сони 25,2 мингдан ошди

Жорий йилнинг 20 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йилдаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати, истиқболдаги вазифалар ва лойиҳалар муҳокамасига бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда таъкидланишича, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимида фаолият олиб бораётган корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 15,4 % фоизга, жумладан, аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 24,7 % фоизга ўсган. Компьютер дастурлари билан боғлиқ хизматлар 13,4% фоизга ошган. Қолаверса, юқори тезликка эга интернет тармоқларини ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб 1800 км.дан зиёд оптик алоқа линиялари ётқизилган. Тошкент ва Бухоро боғламалари ўртасида 100 Гбит/с.га тенг DWDM технологияли алоқа канали фаолияти йўлга қўйилган.

Шунингдек, магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлигини ошириш лойиҳаси натижасида маълумотлар алмашиш тезлиги халқаро йўналишда 10 баробарга, ҳар бир вилоят марказларигача 4 баробарга ва ҳар бир туман марказларигача 10 баробарга кенгайтирилгани таъкидланди. Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент телекоммуникация тармоғи ўтказувчанлиги 10 баробар оширилган.

«UZ» ҳудудидаги доменлар сони ҳам ортган. Маълумотларга кўра, айни пайтда доменлар сони, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 25,2 мингдан ошган. Бу кўрсаткич миллий интернет ҳудуди ўтган йилда 130 фоизга ошганини англатади.

Йиғилишда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини танқидий ўрганиб чиқилиши натижасида Андижон, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида АКТ йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар қониқарсиз, деб баҳоланган. Шунга кўра, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказига мазкур ва бошқа ҳудудларда АКТнинг жорий этилиш даражасини янада ошири бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди, деб хабар беради, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хизмати.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.