Ўзбек олимлари зилзила даракчиларини қайд қилиш қурилмасини ихтиро қилишди

Ўзбек олимлари зилзила даракчиларини қайд қилиш қурилмасини ихтиро қилишди

Ўзбекистон Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги “Физика – Қуёш” илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси Физика-техника институти олимлари зилзила даракчиларини қайд қилиш қурилмасини яратишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабар берди, деб Kun.Uz ёзмоқда.

Мазкур модел ядро физикасида, жумладан техникада космик нурларининг паст энергиялар заррачаларини тадқиқ қилиш ва бир пайтнинг ўзида нейтронлар ва зарядланган заррачалар оқимининг интенсивлигини қайд этиш, зилзилаларни қисқа муддатли прогнозлаш ва сейсмик активлик устидан назорат қилиш учун мўлжалланган.

Муаллифлар – Махсудов Асатулла, Лутпуллаев Сагдулла, Нуритдинов Хуснитдин ва Шаякубов Диёрга ушбу қурилма учун № FAP 01088 рақамли патент берилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!