Ўзбекистон фуқароларининг маълумотлар базаси яратилади

Ўзбекистон фуқароларининг маълумотлар базаси яратилади

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида мамлакат ҳудудида доимий яшовчи резидентлар, норезидентлар ҳамда фуқаролиги йўқ шахслар маълумотларининг электрон базаси яратилади. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда. Зарурат туғилганда ушбу база уларни идентификациялаш учун қўлланади.

Фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан бевосита ёки билвосита ишлайдиган барча ахборот тизимларининг мазкур базадан фойдаланиш имконияти бор. Шунингдек, база маълумотлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи фуқаролар рўйхатини олиш, хусусан сайлов кампаниялари ўтказиш имконини ҳам беради.

Бундан ташқари тармоқлар бўйича барча компаниялар ҳақидаги ахборотни ўзида жамлаган юридик шахслар маълумотлар базасини тузиш ҳам режалаштирилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!