Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби электрон шаклда юритилади

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби электрон шаклда юритилади

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарори билан “Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби” тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Uz24.Uz‘нинг ёзишича, ҳужжат Қизил китобда қайд этиладиган ҳайвонлар ва ўсимликларга оид маълумотларнинг турларини, уларни Қизил китобга киритиш ва ундан чиқариш асослари ҳамда тартибини, шунингдек, Қизил китобни юритиш чора-тадбирларини ва бошқа масалаларни ўз ичига олади.

Белгиланишича, Қизил китоб Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан электрон шаклда юритилади. Қизил китобнинг электрон шакли Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий сайтига (www.uznature.uz) жойлаштирилади. Шу билан бирга, Қизил китоб 10 йилда камида бир марта илмий-оммабоп нашр сифатида чоп этилади.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қизил китобга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлайди, уларни ўзининг сайтида жойлаштиради.

Маълумот учун, Қизил китоб Ўзбекистон ҳудудида табиий муҳитда яшайдиган ҳайвонлар, ўсимликлар ҳамда қўзиқоринларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари, уларнинг ҳолати ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи ҳисобланади. Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!