Ўзбекистон ташқи ишлар вазири виртуал қабулхона очди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири виртуал қабулхона очди

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда, деб Kun.uz ёзмоқда.

“Дунёнинг барча минтақаларидан жисмоний ва юридик шахслар куну тун ўз савол, ариза, шикоят ва таклифлари билан бевосита Ташқи ишлар вазирига мурожаат этишлари мумкин”, дейилади хабарда.

Мурожаатни тўғридан-тўғри веб-саҳифа ёки +998 71-233 28-28 ишонч телефони орқали йўллаш имконияти мавжуд.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!