Ўзбекистонда газ ва электр энергияси учун тўлов қилишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

Ўзбекистонда газ ва электр энергияси учун тўлов қилишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

2017 йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармон матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистонда газ ва электр энергияси учун тўлов қилишнинг янги тартиби жорий этилмоқда, деб ёзади Kun.uz.

  • истеъмолчилар – жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
  • кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчи — жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади;
  • мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари, истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;
  • электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;
  • истеъмолчи энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати ҳар йили тасдиқланадиган, юқори ликвидли ва (ёки) экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи алоҳида тоифадаги истеъмолчиларга энергия ресурсларини сотиш экспорт нархидан паст бўлмаган бозор нархларида амалга оширилади.