Ўзбекистонда интерактив компьютер доскаси дастури ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда интерактив компьютер доскаси дастури ишлаб чиқилди

Дастурчи Ражабов Фархат Фарманович олий, ўрта махсус таълим ва бошқа ўқитиш соҳалари учун мўлжалланган интерактив компьютер доскаси дастурини яратди, деб Uz24.Uz хабар бермоқда.

1463674059_6

Дастур компьютер ёрдамида маъруза ва тақдимот қилиш жараёнини оддий доскада ишлаш кўринишига яқинлаштириб, янги ўқитиш технологиялари билан бойитади.

Дастур қуйидаги функционал имкониятларга эга:

  • махсус чизгич «бўр» ёрдамида экранли досканинг исталган жойида қўлда ёзиш;
  • махсус маркер ёрдамида экран қисмларини рангли қилиб ажратиш;
  • экранда тезда оддий примитивларни (чизиқ, тўртбурчак, эллипс ва ҳ.к.) чизиш;
  • махсус “прожектор” ва “парда” ёрдамида экраннинг керакли жойини ёритиш ёки кераксиз жойларини яшириш;
  • галереядан, фан ва техника йўналишидаги расмлари ишлатиб, тезда кўринишлар яратиш;
  • экран кўринишларини эслаб қолиб, керак вақтда тезда кетма-кет қайта кўрсатиш;
  • маъруза (тақдимот) жараёнини видеофильм шаклида ёзиб олиб, қайта кўрсатиш.

Муаллифга ушбу дастур учун № DGU 03560 рақамли гувоҳнома берилди, дея маълум қилади Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!