Ўзбекистонда янги интернет телерадиоканали очилди

Ўзбекистонда янги интернет телерадиоканали очилди

Darakchi.uz‘нинг ёзишича, янги лойиҳа теле ва FM станцияларидан ҳоли бўлган интернет тармоғидаги мустақил телерадиодастурлар лойиҳаси ҳисобланади.

Teleradio.uz канали орқали кинофильмлар, мусиқий-кўнгилочар дастурлар, тезкор хабар ва воқеалар ва лойиҳалар намойиш этилади. Ушбу каналда шунингдек маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий, оммабоп- кўнгилочар йўналишдаги дастурлар билан фуқароларимиз айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишга кўмаклашади.

Teleradio.uz интернет канали дастурларини ўзбек тилида кеча-ю-кундуз узлуксиз вақт режимида дунё бўйлаб томоша қилиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!