Ўзбекистонлик жамоалар танлов финалига чиқа олмади

Ўзбекистонлик жамоалар танлов финалига чиқа олмади

Beeline алоқа оператори 25 январь куни Арманистонда бўлиб ўтган “Eurasia Mobile Challenge” танловининг ҳудудий филиали натижалари ҳақида хабар беради.

Биринчи ўринни Россиялик ConfBot, иккинчи ўринни Арманистонлик Earlyone гуруҳи, учинчи ўринни Грузиялик Treepix гуруҳи эгаллашди. Улар $20 000, 15 000 ва $10 000 мос равишдаги мукофотга эга бўлдилар.

VimpelCom Ltd. компаниялар гуруҳининг Евраосиё ҳудуди ижрои директори Михаил Герчук шундай деди: “Бу йили 1000дан зиёд топширилган аризалардан танловга иштирокчилар танлаб олинди, бу ўтган йилдаги натижага нисбатан икки маротаба кўп. Ҳудудий босқич ғолиблари 27 февраль-2 март кунлари Ҳалқаро мобиль алоқа конгресси доирасида Барселонада бўлиб ўтадиган Global Mobile Challenge-2017 танловида иштирок этадилар. Ва бизнинг компания сифатидаги мақсадимиз энг таниқли ғояларни оммавийлаштиришни таъминлаш, шунингдек уларни фойдаланувчилар тарафидан қўлланишига ёрдам беришдир”.

Белгилаб ўтиш жоиз, 2016 йилнинг июль ойида бошланган Eurasia Mobile Challenge танлови – бу VimpelCom‘нинг Make Your Mark лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган лойиҳадир. Танловда Ўзбекистон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Украина мамлакатларидан вакиллар иштирок этишди. Танловда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтган 129 гуруҳдан 3 жамоа Евраосиё финалида иштирок этиш учун танлаб олинган эдилар – MyApteka, Fixit ва SmartUp, улар Global Mobile Challenge танловига йўлланмаларни қўлга кирита олмадилар. Танлов ҳақида қўшимча маълумот билан www.eurasiamobilechallenge.com сайтида танишиш мумкин.