«Ўзбектелеком» TAS-IX тармоғида ташқи трафик сарфланиб кетишининг эҳтимолий сабабларини аниқлади

«Ўзбектелеком» TAS-IX тармоғида ташқи трафик сарфланиб кетишининг эҳтимолий сабабларини аниқлади

TAS-IX ҳудудида ташқи трафикнинг ўз-ўзидан сарф бўлиб кетиши юзасидан тушаётган шикоятлар кўпайгани муносабати билан, «Ўзбектелеком» АК ушбу муаммони ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, кўпчилик ҳолатларда бунга қуйидагилар сабаб бўлишини аниқлади:

  1. Баъзи TAS-IX сайтлари TAS-IX ҳудудида кирмайдиган, реклама хусусиятига эга видео ва бошқа контентни ўз ичига олади, ушу линкларга ўтилганда эса, табиийки, ташқи трафик сарфланади.
  2. Абонентлар TAS-IX тармоғида файлларни юклаб олиш учун UTorrent дастуридан фойдаланади, унда тегишли IP-фильтр бўлмаса, TAS-IX ҳудудига кирмайдиган IP-манзиллардан файллар юкланишига олиб келади.
  3. Абонентлар TAS-IX сайтларига жойланган, аммо TAS-IX ҳудудига кирмайдиган реклама линкларига ўтади.
  4. Кўплаб фойдаланувчилар «UZ» домени қисқартмасига эга бўлган ҳар қандай сайт албатта Ўзбекистон ҳудудида жойлашади ва TAS-IX ҳудудига киради, деган хато фикрда бўлади, аслида эса ундай эмас.
  5. Фойдаланувчининг компьютери ташқи трафикни компьютер эгаси рухсатисиз сарфлайдиган вирусли дастур билан зарарланган бўлиши мумкин.
  6. Кўпчилик дастурлар автоматик янгиланиш функциясига эга, бу ҳам ташқи трафик сарфланишига олиб келади.
  7. Интернет хизматидан Wi-Fi технологияси бўйича фойдаланувчи абонентлар хакерлар ҳужумига учраши натижасида ўз трафиги ноқонуний тарзда сарфланиши ҳолатига дуч келиши ҳам мумкин.
  8. Абонентнинг TAS-IX ҳудудидаги почта серверида очилган электрон почтасига келган спам ҳам ташқи трафикни сарфлайди.

Манба: Daryo.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!