«Ўзэлтехсаноат» АК 2030 йилгача 1 млрд долларлик инвеситция ўзлаштиради

«Ўзэлтехсаноат» АК 2030 йилгача 1 млрд долларлик инвеситция ўзлаштиради

«Ўзэлтехсаноат» АК 2030 йилгача 1 млрд доллар атрофидаги инвестиция ўзлаштиришни режалаштирган, деб Kun.Uz ёзмоқда.

«Ўзэлтехсаноат» АК маълумотларига кўра, айни вақтда 2030 йилгача ривожланиш дастури ишлаб чиқилмоқда.

Бу дастур доирасида кейинги 14 йил ичида 1 млрд доллар миқдоридаги инвестиция маблағларини ўзлаштириш кўзда тутилган. Бу маблағлар 22 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмини 5,1 баробар ошириш имконини беради.

«Ўзэлтехсаноат» АК томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилишича, маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши орқали импорт ҳамжини камайтириш имкони пайдо бўлади.

Кейинги 5 йил давомида авваллари импорт орқали Ўзбекистонга олиб кирилган 25 турдан ортиқ маиший техника буюмлари маҳаллий тарзда ишлаб чиқарила бошланди. Натижада, ички бозорнинг 40-45 фоизи маҳаллий маҳсулотлар билан таъминланадиган бўлди.

Компания маълумотларига кўра, айни вақтда ички истеъмол бозори эҳтиёжларини маҳаллий маҳсулотлар билан қондириш бўйича чора-табдирлар кўрилмоқда. Хусусан, 2016 йилда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган кондиционерларнинг ички бозордаги улушини 37,2 фоизга (+8,6 фоиз) етказиш режалаштирилган Газ ва электр плиталар 56 фоиз (+6,7 фоиз), телевизорлар 60,1 фоиз (+6,5 фоиз), совутгичлар 32,5 фоиз (+4,6 фоиз) ва кир ювиш машиналари 65 фоиз (+3,1 фоиз).

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!