Uzmobile ZiyoNet тармоғи ресурсларига имтиёзли уланиш имкониятини тақдим этади

Uzmobile ZiyoNet тармоғи ресурсларига имтиёзли уланиш имкониятини тақдим этади

Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори 16 июндан янги хизмат йўлга қўйилганини маълум қилади. Daryo.uz шу ҳақда ёзмоқда.

ZiyoNET миллий жамоат ахборот таълим тармоғи бундан 10 йил аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 28-сентабрдаги ПҚ-191 сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

UZMOBILE филиали сизга ZiyoNet ижтимоий тарифини йўлга қўйилганини мамнуният билан маълум қилади. Бундан мақсад илму-фан ва таълимдан маданият ва санъатгача, спорт ва кўнгилочарликлардан бизнес, замонавий ахборот технологиялари ҳамда тиббиётгача бўлган турли хил фойдали сайтларни тақдим этиш орқали ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси даражасини ошириш.

Таълим тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида йўлга қўйилган бугунги кунда Ўзбекистонда енг йирик фойдали Лойиҳа ҳисобланади. Лойиҳа каталогида кўплаб: илм ва таълимдан маданият ва санъатгача, спорт ва кўнгилочар материаллардан бизнес, замонавий ахборот технологиялари ҳамда тиббиётгача бўлган йўналишлари мавжуд.

ZiyoNet сайти реестри нафақат маҳаллий, балки чет эл ресурсларини ҳам бирлаштиради. Порталдаги электрон кутубхонада ўзбек, рус, инглиз, қорақалпоқ ва бошқа тилларда китоблар, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, тақдимот, справочник ҳамда рефератлар мавжуд. Таълимий дастурлар ўқувчилар ва талабаларга ҳам, болаларга ҳам мўлжалланган бўлиб, уларга келажакда зарур бўладиган билим асослари билан енгил ўйинли шаклда танишишларига ёрдам беради. Кутубхонада кўплаб жиддий асарлар мавжуд — Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ходимлари мазкур билимлар базасига илмий журналлар, бюллетенлар ва номзодлик ҳамда докторлик диссертациялари ҳамда уларнинг авторефератларини киритадилар.

Uzmobile — ZiyoNet янги хизмати

Бундай катта билимлар базаси баркамол шахс тарбиясида муҳим аҳамиятга молик бўлиши, шунингдек, ҳар бир инсонга уни қизиқтирган ахборотни топишида ёрдам бериши мумкин. Бироқ бунинг учун мазкур билимлар захирасига уланиш осон ва қулай бўлишини таъминлаш ва албатта, фойдаланувчи учун фойдали бўлиши зарур. Бунинг учун Uzmobile компанияси ходимлари томонидан махсус ZiyoNet хизмати ишлаб чиқилди. Бунинг эвазига компаниянинг смартфонга эга ҳар бир абоненти миллий таълим тармоғига имтиёзли равишда уланиш имкониятига эга бўлади. 16 июндан хизматни фаоллаштирган мобил оператор GSM-абонентлари учун ZiyoNet ресурсларида трафикнинг 1 Мб бор-йўғи 0,002 $ ни ташкил этади.

У қандай ишлайди?

Uzmobile’дан янги хизматга жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам уланиши мумкин. Барча абонентлар учун хизматни фаоллаштиришнинг ягона нархи (0,1 $) ва ундан фойдаланганлик учун абонент тўлови (0,05 $) белгиланган.

Хизматни бошқариш, унга уланиш ва узилиш USSD-буйруқ асосида, «Uzmobile.uz» сайтидаги шахсий кабинетда фаоллашиш — *111*2*12*1# ва фаоллашишни тўхтатиш — *111*2*12*2#, сотувлар офисларида ва 1099 қўллаб-қувватлаш хизмати телефон рақамлари (юридик шахслар учун — фақат сотувлар ҳамда хизмат кўрсатиш офисларида) амалга оширилади. Хизматнинг алоҳида уланиш нуқтаси (APN) — «Ziyonet.uzmobile.uz» мавжуд; ахборот ресурсларига имтиёзли нархлар асосида уланиш имкониятига эга бўлиш учун, аввал смартфонни унга улаш зарур.

Нима учун ZiyoNet хизматини Uzmobile тақдим этади?

Билим эгаллаш ҳар бир инсон учун зарур. Uzmobile компанияси буни тўлақонли таълимнинг асосларидан бири деб ҳисоблайди ҳамда билим олишни давлат томонидан таъминланиши ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Янги хизматнинг йўлга қўйилиши — бу компания томонидан мазкур йўналишда қўйилган яна бир қадамдир. Мазкур хизматнинг йўлга қўйилиши — бу қабул қилинган 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ижтимоий соҳада Ўзбекистон таълим тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш учун ишларни амалга ошириш доирасида яна бир қадамдир. Uzmobile интернетда таълимий порталга тезкор уланиб, ZiyoNet хизмати эвазига Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги ёшлар ўз билим даражаларини ошириб, танлаган мутахассисликлари бўйича малакали мутахассис бўлиб етишадилар ва эгаллаган билимлари ҳамда шахсий ютуқларидан мамлакатимиз равнақи йўлида фойдаланадилар деб умид қилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!