Вашингтондаги робот техникалари бўйича танловда Ўзбекистон жамоаси иштирок этди

Вашингтондаги робот техникалари бўйича танловда Ўзбекистон жамоаси иштирок этди

First Global — 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган дунё робот яратувчилари учун танловдир. Танловда иштирок этган мамлакатлар сони 163тага етди, деб ёзмоқда Kommersant.uz.

Иштирокчиларнинг етиб бориши ва жойлашиши ташкилотчилар томонидан молиялашртирилди.
First Global асосчиси — америкалик тадбиркор, иҳтирочи ва филантроп Дин Кеймен ҳисобланади. Ўз вақтида у сегвей(икки ғилдиракли хайдаш мосламаси), инсулин учун автошприц ва iBot гироскопларига эга ногиронлар аравачасини иҳтиро қилган.

RoboKidz жамоаси ва First Global асосчиси Дин Кеймен(фото)

First Globalнинг асосий ғояси — ёш роботчи авлодга роботларнинг глобал муаммолар ечимини топишдаги ролини тушинтиришдир.

Танлов вазифалари экология соҳасидаги ўткир муаммоларни ечишга қаратилган бўлиб, чиқинди сувларини тозалаш жараёни сунъийлаштирилди. Вазифага кўра, жамоалар роботлар ёрдамида тўқ сариқ шарларни кўкларидан ажратиб, маҳсус контейнерларга жойлаштириши лозим эди. Кўк шарлар тоза сувни англатса, сариқлари ифлосланган сувни англатади.

Ҳар бир ўйинда учта жамоа икки босқичда беллашди — турли мамлакат вакилларри тасодифий тартибда жамоаларга бирлашган. Шу тариқа ҳар бир жамоа олтита ўйинда иштирок этди.

Ўзбекистон вакили RoboKidz жамоаси ғалабалар сонини 6та ўйиндан 5тагача етказиб, 21чи ўринни эгаллади, умумий жамоалар ҳисобида эса 99чи ўринни эгаллаган.

RoboKidz таркибига 15 ёшли Лев Поляков ва Сорин Липкану, шунингдек Тошкентдаги МГУ филиали битирувчиси ҳамда Ўзбекистондаги илк робот техникаси мактаби ўқитувчиси, мураббий Жахонгир Камолов кирди.

— First Global вакиллари Нью-Делида бўлган Умумжаҳон робот техникаси олимпиадасида иштирокимиздан сўнг, биз билан боғланиб танловга таклиф этди. Тошкентга қайтганимиздан сўнг, биз жамоа тузиб тайёргарликни бошладик, — дейди RoboKidz Education ҳамасосчиси Тимур Азаматов, — бунақа миқёсдаги танловда иштирок этиш миллий ташкилотчилар учун ҳам, болалр учун ҳам қимматли тажрибадир. Техник қисмдан ташқари (роботлар тўлиқ иштирокчилар томонидан яратилди) First Global нетворкингни “юклаб олишга” имкон беради: робот техникасига қизиқувчи бутун дунё ёшлари бир бири билан танишиб, кенг миқёсдаги алоқаларга эга бўлди. Жумладан биз Марказий Осиёнинг бошқа болалари билан танишиб олдик ва кутилаётган ICT Week хафталиги доирасида робот техникаси бўйича минтақавий беллашувни ўтказмоқчимиз. Бу тўғрисидаги ташкилий масаларни яқинда Фан ва технология агентлигига директор этиб тайинланган Олимжон Тўйчиев билан муҳокама қилаяпмиз.

First Globalда 800да ортиқ одам иштирок этди. Беллашувдан ташқари маъруза ва мастер-класслар ташкил этилди. Шу тариқа иштирокчилар Жаҳон банки директори Джим Ён Кимни тинглаб, Дин Кеймен ва First Global раҳбари, ҳамда ўтмишда АҚШ Ҳарбий денгиз флоти адмирали Джо Сестак билан танишди.