Веб сайтлар қандай турларга бўлинади?

Веб сайтлар қандай турларга бўлинади?

Веб сайт нима?
Веб (инглизча Wеb) сўзи аслида ўргимчак тўри деган маънони билдиради, интернет тармоғи ҳозирда худди ўргимчак тўри каби бир бирига уланиб кетган миллионлаб компьютерлардан иборатдир. Сайт эса ана шу тармоқда жойлашган ва ўзида бирор маълумотни жамлаган саҳифалардир. Бу саҳифаларда асосан матнлар (текст), расм, аудио, видео каби маълумотлар жойланган бўлади. Дунёнинг истаган еридан буларни очиш ва кўриш имкони мавжуд бўлади.

Веб сайтларнинг қандай турлари бор?
Бугунги кунда сайтларнинг турларини аниқ санаб айтиш қийин, чунки ҳар соҳада, ҳар мавзуда сайтлар очилмоқда… Лекин асосий турларни санаб ўтамиз. Булар:

  • Ижтимоий тармоқлар (facebook.com, ok.ru, vk.ru, muloqot.uz, twitter.com)
  • Корхона, ташкилот сайтлари (apple.com, ucell.uz, gov.uz, bank.uz)
  • Шахсий сайтлар (Машур шахслар, қўшиқчилар, шоирлар, давлат арбоблари ҳақидаги сайтлар)
  • Фотогаллереялар (flickr.com , shutterstock.com)
  • Янгиликлар сайти ёки портал (islom.uz, kun.uz , darakchi.uz, ziyonet.uz )
  • Қидирув тизимлари (Google.uz, yandex.ru)
  • Форум ва чат (tforum.uz, forum.ziyouz.com, forum.islom.uz)
  • Медиа маҳсулотлари – Аудио, видеолар (mytube.uz, mover.uz, mp3.uz)
  • Елонлар, умумий савдо, ёки каталоглар сайти (torg.uz, glotr.uz, zor.uz, kplus.uz)
  • интернет дўконлар (Масалан: amazon.com, souq.com, esavdo.uz, korzinka.uz)

Ва бошқа турдаги сайтлар мавжуд.
Веб сайт очиш нима учун керак?
Сайт очиш турли соҳадаги одамларга ҳар хил мақсадлар учун керак бўалди. Масалан, тадбиркорлар учун ўз корхонасининг веб сайти бўлиши бу – мижозларга қулайлик туғдиради. Ҳатто янги мижозлар орттиришга сабаб бўлади. Чунки интернетдан бирор маҳсулот ёки хизмат турини излаган одам сизни вебсайтингизга дуч келади ва сизнинг корхонангиз билан танишади.
Агар сиз ижодкор бўлсангиз ёки илм-фан билан шуғуллансангиз, у ҳолда ўз соҳангиз ҳақида веб сайт очиб билимларингизни бошқаларга улашасиз. Ёки ижодингизни намойиш қиласиз. Ўзингиз билан ҳамфикр одамлар билан танишасиз.
Савдо билан шғуллансангиз, товар ва маҳсулотларингизни ўз сайтингизга жойлаб буюртмалар олишингиз мумкин. Маҳсулотингизни одамларга реклама қиласиз.

Манба: Qalam.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!