Wi-Fi технологияси орқали ҳосил қилинган тармоқ афзаллик ва камчиликлари

Wi-Fi технологияси орқали ҳосил қилинган тармоқ афзаллик ва камчиликлари

Wi-Fi технологияси ҳақида ёзишни давом эттираман, олдиниги мақолада Wi-Fi нима? деган саволга жавоб бердим. Бу мақолада эса бу технологиянинг афзаллик ва камчиликларини ёзиб ўтаман. Демак, дастлаб WiFi Alliance маркаси асосида юритиладиган ва IEEE802.11 стандарти асосида ишлайдиган Wi-Fi технологиясининг афзалликларини кўриб чиқамиз.

— энг асосий афзаллиги бу — оёқ тагида ўралашиб ётадиган симларнинг мавжуд эмаслигидир. Кўп ҳолларда симлар иш жараёнида, йиғиштириш давомида жуда ҳалақит беради, айниқса бу симлар тартибсиз жойлашган бўлса, ундан ташқари симлар хунук кўринади ва эътиборни тортади (кимлар учундир).

Sim_wifi

— Wi-Fi технологияси асосида, тармоқ ҳосил қилиш, тармоқни бошқариш, созлаш ва мониторинг қилишнинг жуда соддалиги. Ҳозирда чиқарилаётган Wi-Fi роутерларнинг веб админ панели мавжуд бўлиб, бу панел ишлаш учун жуда қулай;

— Wi-Fi орқали интернетга уланишнинг жуда соддалиги (қуйида оддий интернет деб юритилади). Одатда Wi-Fi роутер доим ёқилган ҳолда бўлади, демак ноутбукларни ёниши билан интернетга уланадиган қилиш мумкин, яъни ноутбук ёқилади ва сиз интернетдасиз. Уяли телефонлар, планшетлар, электрон китобларда Wi-Fi интернетга уланиш бор йўғи икки ҳаракат билан амалга оширилади, бу жуда қулай;

— симли интернетга қараганда, албатта оптик кабелни ҳисобга олмаганда тезлик юқорироқдир, симда барибир сўнишлар мавжуд бўлади, симсиз интернетда ҳам тўсиқлар мавжуд, лекин уларни ақл билан бартараф этиш мумкин, қандай қилиш кераклигини билмасангиз, қандай қилиб Wi-Fi сигналларини яхшилаш мумкин номли мақолани ўқиб чиқинг.

— мобиллиги, яъни Wi-Fi роутерни жойини ўзгартириш, кўчиб олиб юриб, қайта тармоқ ҳосил қилишда муаммо бўлмаслиги, жойга боғлиқ эмас;

— бир пайтнинг ўзида бир неча одам фойдаланиш имкони мавжудлиги, бу қандайдир кўргазма ва анжуманлар ўтказишда жуда фойдали.

Енди камчиликларни ёзиб ўтаман:

— бино ичида ишлатишда бино тузилишига эътибор бериш керак, тўсиқлар жойлашувига, ишлаш аудиториясига, шунга мос ҳолда яхши жой топиб, Wi-Fi роутерни ўрнатиш лозим, акс ҳолда тезлик паст бўлиши мумкин;

— сигнал узатилиш узоқлиги чегараланганлиги, масофа ошган сари тезлик камайиб кетади, Wi-Fi’да узоқлик радиус кўринишида ҳисобланади, яъни сигнал айлана кўринишида тарқалади;

— сигнал ишлайдиган частотада ишлайдиган бошқа қурилмалар билан (Bluetooth) таъсирлашуви мавжудлиги. Бу частота ўртача 2,4 Ggs.

— ҳимояланиш қийинлиги, яъни бошқалар ҳам сизнинг интернет уланишингиздан фойдаланиши мумкин, албатта шифрлаш, пароль деган тушунчалар бор, лекин баъзида булар ҳам ёрдам бермаслиги мумкин. Ҳимояланишнинг энг яхши йўли, бу қурилмани МАS адреси орқали идентификация қилишдир.

— Wi-Fi роутерни электр токи талаб қилиши ва унинг қизиши, қизиш орқали ташқарига иссиқлик чиқади, шундай экан роутерни ўрнатишда яхшилаб ўйланг. Ундан ташқари роутерда электр токи дарҳол ўсиши ва камайишига таъсирчан, ҳимояси йўқ, бу ўзим билан содир бўлган, ток сабабли куйган.

— WiFi тармоқ ҳосил қилиш, симли интернетга қараганда бироз қимматроқ бўлиши;

— кам бўлса ҳам нурланишнинг мавжудлиги, билишимча телефон орқали нурланишдан 8-10 баравар кам.

wifi_nurlanish

Манба: ITportal.Uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!