Wi-Fi тушунчаси ҳақида умумий маълумот

Wi-Fi тушунчаси ҳақида умумий маълумот

Wi-Fi тушунчаси анча ривожланиб кетди, бу ҳақда ҳар хил фикрлар, тортишувлар бўлди ва бўлмоқда. Баъзилар бу терминни нотўғри тушуниши ёки нотўғри жойда ишлатилишини сиз ҳам сезган бўлсангиз керак. Балки сиз бу тушунчани биларсиз, шундай бўлса ҳам мақолани эринмай ўқиб чиқинг балки, қандайдир янгилик оларсиз. Мақолада, Wi-Fi тушунчасини асосини яхшилаб тушунтириб ёзаман, чуқурроқ кейинги мақолаларда бериб бораман.

Бу тушунча интернет тушунчаси билан синоним бўла олмайди. Бу бир технология, яъни симсиз алоқа ўрнатиш технологияси бўлиб, интернет, тармоқ қуриш учун восита ҳисобланади.

wi-fi-ne-internet

WiFi дастлаб «Wireless Fidelity» яъни, «симсиз аниқлик» деб юритилган, ҳозирда бу термин ўрнига, оддий WiFi  деб юритилиш одат тусига кирган, технология яқин кунларда оммалашган бўлишига қарамасдан, унинг тарихи 1991 йилга тақалади. Бу симсиз алоқа ўрнатиш технологияси бўлиб, IEE802.11 стандарти асосида ишлайди. Шу стандартга тўғри келувчи қуриламалар WiFi технологияси билан ишлай олади.

Симсиз алоқа технологияси бўлганидан кейин, маълум бир ташувчисига эга бўлиши керак, бу ташувчи частота деб юритилади, частота орқали ҳар хил сигналлар узатилади ва қабул қилинади. Сигналларнинг бир бирига ҳалақит бермаслиги учун, умумий стандарт бўлиб, бу стандартда қайси сигнал қайси частотада узатилиб, қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Wi-Fi технологияси орқали узатиладиган сигналлар, ўртача 2.4 GGts частотада узатилади.

Wi-Fi технологиясини ишлатиш учун, узатувчи ва қабул қилувчи қурилма керак бўлади. Булар ўртача 2.4 GGts частотадаги сигналларни қабул қилиб, узатади. Бу ердан технологиянинг дастлабки камчилиги пайдо бўлади, яъни бу частотада бошқа қуриламалар ҳам ишлайди (bluetooth), демак бир бирига бироз ҳалақит бериши мумкин.

Wi-Fi узатувчи сифатида Wi-Fi роутердан фойдаланилади, бундай роутер чиқарадиган фирмалар сони етарлича, мисол учун TP-LINK, D-LINK, ASUS, Linksys, ZyXEL… .

wifi_router_firm

Роутердан чиққан сигнални қабул қилиш учун, қабул қилгич керак бўлади, бу қабул қилгич замонавий телефонлар ичида, ноутбук, нетбук ичларида жойлашган бўлади, ёки бўлмаса, алоҳида жиҳоз сифатида ҳам бўлади. Одатта стационар компьютерларда қабул қилгич қурилма бўлмайди, яъни Wi-Fi роутер орқали жўнатилган сигналларни қабул қила олмайди, бу муаммони ечиш учун USB, PCI портларга уланадиган Wi-Fi сигналларни қабул қилувчи, IEE802.11 стандарти асосида ишлайдиган жиҳозлар уланади.

pci_wifi

Умумий оладиган бўлсак, Wi-Fi технологиясини, битта узатувчи қурилма, атрофида бир неча қабул қилувчи қурилма шаклида тасаввур қилиш мумкин.

wifi_struct

Узатувчи ва қабул қиувчи бўлгандан сўнг, бу технологияни интернетга чиқиш, локал тармоқ қуриш мақсадларида ишлатиш мумкин. Баъзилар Wi-Fi технологияси асосида тармоқ қуриб, ўйинлар ҳам ўйнашади, демак, WiFi деганда фақат интернет тушунилмас экан. Бу бир технология, бу технология орқали ҳар хил ишларни амалга ошириш мумкин экан, шулардан бири интернетга чиқиш.

IEE802.11 стандартининг ҳам бир неча тури мавжуд. Булар:

IEE802.11a;

IEE802.11b;

IEE802.11g;

IEE802.11n.

Буларнинг фарқи сигнал узатиш тезлиги ва узоқлигидадир. Шуни ҳам эсда сақлаш лозим, қанча тезлик катта бўлса, масофа қисқаради, физика фанидан эслатма.

wifi_standart

Кўп кафе, ресторан, катта бинолар, дўконларда Wi-Fi технологиясининг эмблемасини кўришингиз мумкин.

wifi1

Бу дегани, шу кафеда Wi-Fi асосида ишлайдиган интернет мавжуд деганидир, яъни қабул қилгувчи роутер мавжуд, қабул қилгич бўлса бас. Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, Wi-Fi роутерга уланиш паролланган бўлиши ҳам мумкин, бу дегани сизнинг қабул қилувчи қурилмангиз, узатувчи қурилмага улана олмайди (агар паролни билмасангиз).

Мақолада, Wi-Fi ҳақида умумий тушунча беришга ҳаракат қилдим, кейинги мақолаларда бу технологиянинг афзаллик ва камчиликларини ёзиб ўтишга ҳаракат қиламан.

Манба: ITportal.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.