х32(х86) ва х64 процессорлари ҳақида биласизми?

х32(х86) ва х64 процессорлари ҳақида биласизми?

Жуда кўп компьютер фойдаланувчилари Windows(Linuх,..) операцион тизими бир нечта разрядларга(х32, х64, х86) бўлинишидан хабари бор. Шу қаторда кўп фойдаланувчилар бу нима учун кераклигини билишмайди. Ундан ташқари бу разрядларга тегишли кўплаб мифлар ҳам мавжуд.

Ҳозирги кунда фақат 2 типдаги разрядлар мавжуд бўлиб, булар х32 ва х64’дир. Х86 эса х32’нинг синоними ҳисобланади(қаердадир х86 разряд билан учрашиб қолсангиз, билинки бу х32’дир).

Агар битта ўрнатиладиган дискда ҳам 32 ҳам 64 разрядли операцион тизимлар мавжуд бўлса, ўрнатиш жараёнида сизга танлашга имкон беради. Одатий ўрнатилиш(по умолчание) х32 ўрнатилади.

Бу разрядларнинг қайси бири ўрнатилганини қаердан билиш мумкин? Демак Мой компьютерга сичқончани ўнг томони босилиб, свойство бандига кирилади ва экранда қуйидаги ойна пайдо бўлади(Расмда Windows 7 учун кўрсатилган, XP ва бошқа дистрибутивларда салгина фарқ қилиш мумкин ).

Фақат операцион тизим эмас, балки дастурлар, драйверлар ҳам разрядларга бўлинади. Бу дастурлар(драйверлар)операцион тизим разрядига қараб ўрнатилади. Агар тизим х32 разрядга эга бўлса, фақат х32 разрядли дастур ва драйверлар ўрнатилади(х64’ли дастур ва драйверлар тушмайди). Агар тизим х64 разрядга эга бўлса, х64’ли дастурлар ҳам х32’ли дастурлар ҳам ўрнатилиши мумкин. Бу дегани х64’ли кучли деганидир.

Демак, 2 даражали маълумотлар билан танишиб чиқдик, энди асосий масалага ўтамиз, Ўзи улар нима? Бу разрядлар дастурларни ва маълумотларни қайта ишлаш тезлигини ўрнатади. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, х64 разрядли ядролар бир вақтнинг ўзида 64 Гб ва ундан ортиқ оператив хотира билан ишлай олади, бу асосан кўп ядроли процессорлар учундир. х32 разрядли ядролар фақат 4 Гб оператив хотира билан ишлай олади ва фақат х32 ли дастурларни бир вақтнинг ўзида 3 Гб оператив хотира билан ишлата олади. Бу дегани агар сизда 8 Гб оператив хотира бўлса ва сиз х32 ли операцион тизим ўрнатсангиз фақат 4 Гб хотира ишлайди, қолгани бекор ётади(еффектив эмас).

х64 разрядли операцион тизимлар ҳам 32 ҳам 64 ли дастурларни ишга тушира олади, лекин аксинча эмас.

х64 разрядли версия кўп роцессорли ва кўп ядроли ҳисобланади, шунинг учун, агар сизда минимум 2 та ядро бўлса, х64 ли ўтиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Агар оператив хотира 4 Гб дан кам бўлса, ўтиш тавсия қилинмайди. х64 разрядли драйверлар, дастурлар ва операцион тизимлар х32 га қараганда ҳажми бироз каттароқ ҳисобланади. Агар сиз х32 ли да х64 ли дастурни ишга туширсангиз, разрядларнинг мос эмаслиги ҳақида маълумот оласиз.

Хуллас шунақа гаплар. Қисқа қилиб айтганда х64 асосан сервер машиналарига ўрнатилади, лекин ҳозирги ривожланиш даврида оддий ишчи компьютерларга ҳам х64 разрядли операцион тизим ва дастурлар ўрнатилмоқда.

Манба: ITportal.Uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.