Хавфсиз режим (Safe mode, безопасный режим) ҳақида

Хавфсиз режим (Safe mode, безопасный режим) ҳақида

Олдинги мақоладан сўнг, хавфсиз режим (safe mode, безопасный режим) ҳақида бир неча саволлар бўлди, яъни, бу ўзи қандай режим? мақолада, шу саволга жавоб бериб ўтаман.

Хавфсиз режим — бу Windows режими ҳисобланиб, тизим билан содир бўлган муаммоларни ҳал қилишда ишлатилади. Чунки, бу режимда операцион тизим чегараланган хизматлар ва компоненталар билан юкланади. Одатда, хавфсиз режимга кириш учун, компьютер ишга тушаётганда тўхтовсиз F8 тугмасини босган ҳолда кирилади(клавиатурасиз кириш ҳам мумкин), лекин баъзи компьютерларда бу тугма бошқа тугмалар билан алмашган бўлиши мумкин(хавфсиз режимга киришнинг энг содда йўли).

safe_about_4

Юқоридаги тугмани босгандан сўнг, менюдан «Безопасный режим» бўлими танланади. Бу режим Windows ишлаши учун зарур бўлган асосий файл ва драйверлар ишлатилган ҳолда ишлайди. Хавфсиз режимга киришда, юкланаётган файллар тезликда намоён бўлиб, ўтиб кетади.

safe_about_2

Бу режимга кирган кирмаганлини билиш учун, дисплейни чап ёки юқори қисмларига қараш лозим, агар у ерда катта шрифтлар билан «Безопасный режим» деб ёзилган бўлса, демак операцион тизимга шу режимда кирган бўласиз. Ундан ташқари иш столидаги фон расми ҳам юкланмайди.

safe_about_3

График параметрлар ҳам минимал даражада намоён бўлади, Windows 7 учун одатда 800×600 ўлчамда бўлади.

Бу режимнинг яхши томони шундаки, ортиқча дастурлар ва автозагрузкадаги дастур ва утилиталар ишга тушмайди, умуман олганда тоза операцион тизим ишлайди.

Одатий операцион тизим билан хавфсиз режим орасидаги фарқ:

— хавфсиз режимда autoexec.bat  ва config.sys файллари ишга тушмайди;

— кўп драйверлар ишга тушмайди;

— хавфсиз режим барча видеокарта учун мос келадиган график режимда ишлайди;

— хавфсиз режимда тизим system.cb файли орқали юкланади, одатий режимда эса тизим system.ini файли ёрдамида ишга тушади;

— хавфсиз режимда иш столи 16 хил рангли палитрада ишга тушади.

Хавфсиз режим орқали қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин:

1. Операцион тизимни тўлиқ вирусдан текшириб олиш мумкин. Кўп вируслар автозагрузкаларда бўлади, операцион тизим ишга тушиши билан улар ҳам ишлашни бошлашади. Антивируслар уларни тозаласа ҳам, кейинги сафар тизим ишга тушганда, вируслар яна ишлашни бошлайдилар. Бу ҳолдан чиқиш учун, компьютер хавфсиз режимда тўлиқ вирусдан текширилиши лозим.

2. Тизимни қайта тиклаш учун. Windows ўз ўзини қайта тиклаши мумкин, бу ишни айнан хавфсиз режимда бажариш лозим.

3. Драйверларни ўрнатиш, ўчириш ёки янгилаш. Агар драйвер яхши ўрнашмаган ёки нотўғри қўйилган бўлса, айнан шу режим орқали бу муаммони хавфсиз ечиш мумкин.

4. Муаммоли дастурлар ўчириш ёки муммосини ҳал қилиш. Баъзи дастурлар операцион тизим одатий юкланганда нотўғри ишлайди, бунга сабаб қилиб бошқа дастурлар билан конфликт бераётганини келтириш мумкин, бунда хавфсиз режимда бу конфликт юзага келмайди ва бемалол конфликт дастурларни топиб, уларни мослаштиришингиз мумкин бўлади.

Манба: ITportal.uz