Xiaomi Mi 6X: барча талқинларни томоша қиламиз!

Xiaomi Mi 6X: барча талқинларни томоша қиламиз!

Xiaomi Mi 6x модели яхлит металл корпусли ҳамда iPhone X флагманидаги каби қўш сенсорли бош камерага эга бўлади. Унинг учун 5.99 дюймли, IPS LCD матрицали ҳамда FHD+ сиғимли, шунингдек томонлари 18:9 нисбатли экран танланган.

Xiaomi Mi 6x смартфонининг платформаси 2.2 Ггц частота тезлигида ишлайдиган саккиз ядроли процессор, 4/6 гигабайтли тезкор ҳамда 64/128 гигабайтли доимий хотира билан таъминланган.

Камера борасида унинг имкониятларига флагман гаджетлар ҳам ҳавас қиладилар. Бош камера 20 Мп + 8 Мп сенсорлардан таркиб топган.

Қора корпусдаги талқин:

Мовий-кўк рангли корпусдаги талқин:

Олд камера эса 20 мегапиксель аниқлигида сурат олади. Бундай селфи камера бир муддат аввал тақдим қилинган Xiaomi Redmi Note 5 Pro моделига ҳам ўрнатилган. Шу билан бирга, олд камерада Face Unlock функцияси жорий қилинган. Фойдаланувчи қиёфаси орқали тизимга кириш мумкин.

Оч-тилла рангли корпусдаги талқин:

Пушти рангли корпусдаги талқин:

Қизил рангли корпус талқини:

Xiaomi Mi 6x девайсининг яна бир афзаллиги у Android 8 Oreo операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Куч-қувват учун эса 2910 мА соат ток сиғимли аккумулятор масъул.

Техник жиҳатлар:

Экран: 5.99 дюймли, Full HD+ (2160×1080 пиксел) сиғимли, 2.5D қайрилма ҳимоя шишаси билан қопланган;
Процессор: 8 ядроли Snapdragon 630 / Snapdragon 660 (14 нанометрли);
Хотира: 6 гигабайтли тезкор ва 64 ёки 128 гигабайтли доимий, microSD ёрдамида яна 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo);
Сим-карта: Гибрид (micro + nano/microSD);
Бош камера: 20 Мп + 8 Мп, LED фоточақноғи;
Олд камера: 20 Мп;
Бошқа жиҳатлар: бармоқ изи сканери, инфра-қизил нур ва бошқалар;
Ўлчамлари: 158.88×75.54×7.3 мм;
Вазни: 166 грамм;
3.5 мм аудио туйнук: бор;
Алоқа имкониятлари: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4GHz / 5GHz), Bluetooth 5 LE, GPS + GLONASS, USB Type-C;
Аккумулятор: 2910 мА соат;

Xiaomi Mi 6X смартфони 25 апрелда Хитойда тақдим қилинади. Унинг 238 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши айтилмоқда.

 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Xiaomi Mi 6X

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.