Xiaomi Mi 8'га ҳам MIUI 11 кела бошлади

Xiaomi Mi 8'га ҳам MIUI 11 кела бошлади

Ўтган ҳафта Mi Mix 3 смартфонига MIUI 11'нинг бета талқини кела бошлаган эди, мана энди Xiaomi Mi 8 ҳам унга шерик бўлди.
 
Хитойлик фойдаланувчилар 2.1ГБ ҳажмли 9.10.24 версиядаги MIUI 11'ни қабул қила бошлади. Тизим янгиланиши билан қурилманинг хавфсизлик даражаси октябрь ойигача кўтарилади ва MIUI 11 билан тақдим қилинувчи барча янги визуал ва техник янгиланишлар кузатилади. Глобал прошивка ҳақида эса ҳозирча бирор янгилик йўқ. 
Янгиланишдан сўнг кузатиладиган ўзгаришлар билан танишиб чиқиш учун бу ерга босинг.