Xiaomi Mi CC9 Pro "томчи" камерали бўлади (+видео)

Xiaomi Mi CC9 Pro

Xiaomi ҳозирча Mi CC9 Pro'нинг орқа панели ва дисплейнинг қайрилма ён томонлари тасвирланган реклама-расмларни тақдим қилган эди, энди эса қурилманинг олд томони акс этган тиниқроқ расмларини улашди.

Халқаро бозорга Mi Note 10 номи билан чиқарилиши кутилаётган Mi CC9 Pro "томчи" селфи камера, ёнлари қайрилма экранга эга бўлади. Қурилма иккита: яшил ва градянт оқ маржон рангларда бўлади. Хитой ижтимоий тармоқларида кенг тарқалган промо-тасвирларда 5G тармоқ тасвири туширилган. Ваҳоланки, компания смартфонга қайси чип ўрнатилгани ҳақида ҳазирча "лом-лим" дегани йўқ. Агар, смартфон миш-мишларда айтилганидек, Snapdragon 730G'да ишласа, унда 5G қўллаб-қувватланиши мавжуд бўлмайди.Хиаоми янги телефонини ҳақиқий камерафон сифатида реклама қилмоқда. Бешта камерали гаджет Samsung'нинг 108 мегапикселли линзаси; 50х гибрид зум имконини берувчи 5х телефото сенсори; 107 даража кўриш майдонига эга 20 мегапикселли ультра-кенг бурчакли линза ҳамда 1.5 см масофадан тасвирга тушира олувчи макро камерага эга.5 ноябрь куни тақдим қилинувчи Mi CC9 Pro'нинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас. Лекин айтиш мумкинки, смартфон ўта қиммат бўлмайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi CC9 Pro Хитойдан бошқа бозорларга Mi Note 10 сифатида чиқарилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!