Xiaomi Redmi Note 5: сурати, нархи, тақдимот вақти

Xiaomi Redmi Note 5: сурати, нархи, тақдимот вақти

Бир муддат аввал Xiaomi жорий йилда Redmi Note 5 смартфон моделини тақдим этмаслиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Аниқроғи унинг ўрнини бозорда Redmi 5 Plus модели тўлдириши кутилаётгапн эди. Сўнгги маълумотлар эса бу маълумотни инкор этмоқда. Xiaomi компанияси Snapdragon 632 чипсетида ишлайдиган моделни тайёрламоқда. Суратда айнан шу моделнинг тасвирлангани айтилмоқда.

Бу чип ҳали тақдим қилинмаган ва айни пайтда бир қатор смартфонлар эга бўлган Snapdragon 636'нинг такомиллашган талқини. Яъни, имкониятига кўра аксарият вазифаларни муваффақият билан адо этадиган, ўрта даражали процессор. Бу чип билан бирга, платформада 4 ГБ сиғимли тезкор хотира ҳам ўрнатилади.

Xiaomi Redmi Note 5 модели 5,99 дюймли, пикселлар сиғими FHD+ (18:9) бўлган дисплей билан таъминланади.Смартфон қўш сенсорли бош камерага эга бўлади.

Xiaomi Redmi Note 5 "ақлли телефони" $250 доллардан бошлаб сотилади. Унинг савдога чиқарилиш вақти ҳозирча маълум бўлмаса-да, инсайдерлар ёз ойидан сотилишини айтишмоқда. Xiaomi ҳозирча Redmi Note 5 модели хусусида бирор аниқ маълумот тақдим этгани йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!