Хоразмда туризм полициясини Google Maps орқали топса бўлади

  •   DiMaX
  •  382
  •  12.10.2019 07:21

Хоразмда туризм полициясини Google Maps орқали топса бўлади

Хоразмда туризм намойиши ва инфратузилмаси объектлари ҳудудида чет эл ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими Д.Султоновнинг Xabar.uz нашрига маълум қилган.

ЎҚИНГ: Малайзия компанияси Хивада юқори тезликдаги интернет жорий этади

Хабарга кўра, энг сўнгги яратилган қулайликлардан яна бири бу, Хоразм вилоятига келган чет эл ва маҳаллий сайёҳлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа давлат музей қўриқхонаси ҳудудида фаолият олиб бораётган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамда улар жойлашган манзилни ҳеч қандай қийинчиликларсиз интернет орқали топиб бориш имкониятига эга бўлишганлигидир.

Бундай имкониятга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг мажмуа ҳудудида жойлашган манзили, телефон рақамлари, расмий сайти ва иш вақти тўғрисидаги маълумотларни Google Maps электрон хариталар тизимига киритилиши билан эришилди.

Эндиликда Хива шаҳрига келган чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларини бевосита гид-таржимонлар ва маҳаллий аҳоли ёрдамисиз Google Maps электрон харитасидаги маълумотлар ёрдамида топишлари мумкин.

Бундан кўзланган мақсад чет эл ва маҳаллий сайёҳлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришиш орқали ёрдамга муҳтож сайёҳларга тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатишни таъминлаш ва бу орқали уларда юртимиз тўғрисида ижобий фикрлар шакллантиришга эришишдир.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон музейларига энди дунёнинг исталган нуқтасидан онлайн саёҳат қилиш мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!