Янги Galaxy S10 линейкасида чиқадиган учта смартфоннинг фақат биттасида учта камера бўлади

  •   Saroy
  •  632
  •  13.09.2018 17:02

Янги  Galaxy S10 линейкасида чиқадиган учта смартфоннинг фақат биттасида учта камера бўлади

Samsung компанияси янги Galaxy S10 флагман смартфонлари линейкаси устида иш олиб бормоқда. Ҳозирча тармоқларда қурилмалар ҳақида айрим тафсилотлар пайдо бўлди.

Бундан аввал Galaxy S10 уч хил рангда чиқиши маълум қилинган эди. Маълумотларга қараганда, улардан бири (Galaxy S10 Plus) учталик камерага эга бўлади.  Миш-мишларга қараганда у  бурчак кенглиги 78 даража бўлган 12 мегапикселли модуль бўлади, кенгбурчакли 16-мегапикселли модуль эса 123 даража ва телеобъективи 13 Мп’гача бўлади. Янги қурилма худди Galaxy S9 каби f/1.5 дан f/2.4 гача ўзгарувчан диафрагмага эга. Устига устак, Galaxy S10 Plus кенгбурчакли ва телеобъективда оптик стабилизацияга эга бўлади.

Гап-сўзларга қараганда, Galaxy S10’нинг энг кичик версияси 5.8-дюймли дисплей билан таъминланади, ўртачаси 6.2-дюймли,  Galaxy S10 Plus эса 6.5 дюймли экранга эга бўлади. Уччаласи ҳам янги Exynos ва Snapdragon процессори билан таъминланади (бозорда сотилишига қараб версияси танланади). Яна айрим манбаларда айтилишича, Samsung ҳозирча экраности сканер ўрнатишни режалаштиргани йўқ, бироқ тақдимотгача ҳали анча вақт бор ва барчаси ўзгариши ҳам мумкин. 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!