Японлар ювса бўладиган телефон яратди

Японлар ювса бўладиган телефон яратди

Кунчиқар юртнинг Kyocera корпорацияси Digno Rafre номли смартфон яратди. Бу ноодатий телефонни сувга пишиб совунлаб ювса бўлади.

Смартфон яратувчилари таъкидлашича, ушбу қурилма билан бемалол чўмилса бўлади. Сенсор экрани ҳўл ҳолатида ҳам ишлайверади. Корпуси тирналишларга чидамли. Резина ўрдакча шаклидаги таглиги бор.

Сувдан қўрқмас телефон Android 5.1 тизимида ишлайди. 13 мегапикселли камерага ва 5 дюйм диагоналли дисплейга эга. Ўрнатилган аккумулятор сиғими 3000 мА·соат.

Янги смартфонни 11 декабрдан сотиш бошланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.