Yecup 365 кружкаси ичимликни совутиши ёки иситиши мумкин

Yecup 365 кружкаси ичимликни совутиши ёки иситиши мумкин

Краудфандинг платформаларида деярли ҳар куни қизиқарли лойиҳалар пайдо бўлмоқда. Бироқ турли сабабларга кўра уларнинг айримларигина муваффақият қозонмоқда. Yecup 365 кружкаси ишлаб чиқарувчилари ҳам қисқа муддатда омма эътиборини жалб қила олишди. Улар бор-йўғи бир ҳафта ичида дастлаб режалаштирилган маблағдан уч баробар кўп пул жамғаришди. “Ақлли” гаджет нафақат ичидаги ичимликнинг ҳароратини бир меъёрда сақлай олади, балки уни фойдаланувчи истагига кўра қиздириши ёки музлатиши ҳам мумкин.

Yecup 365 ичига суюқликни фаол совутиш учун вентилятор ва 10 000 мАсоат ҳажмли аккумулятор жойлаштирилган. Ҳарорат диапазони эса —10 °C дан 70 °C гачани ташкил этади. Аниқ ҳароратни Android ва iOS учун ишлаб чиқилган мобил илова орқали белгилаш мумкин, шунингдек, кружкага ҳам муайян режимни танлаш имконияти ўрнатилиши кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳа муаллифларининг тасдиқлашларича, гаджетнинг батареяси 3-8 соат давомида автоном ишлашга мўлжалланган. Бундан ташқари, кружка ёрдамида смартфонни қувватлаш ҳам мумкин.

Ишга туширилган кампания доирасида Yecup 365 нинг 354 ва 414 мл суюқлик сиғимига эга талқинлари таклиф этилмоқда. Алоҳида ҳолатда симсиз қувватлаш (тез орада алоҳида сотиш бошланади) жамланмаси ҳам тақдим этилади. Бироқ унинг аккумуляторни қувватлашга кетадиган вақтни одатдаги 2,5 соатдан 5 соатга қадар узайтиришини ҳисобга олиш даркор. Кружка қобиғи (корпуси) зангламайдиган темирдан ясалган, унда режимлар индикатори (қиздириш, совутиш ва қувватлаш учун) мавжуд.

Yecup 365 нархи 109 доллардан бошланади. Унинг айрим талқинлари савдоси бошланиб ҳам улгурди. Лойиҳа краудфандингда маблағ тўплашда давом этиб, секин-асталик билан 100 минг долларлик кўрсаткичга яқинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Indiegogo краудфандинг сайтида сув остида ҳеч қандай қўшимча ускуналарсиз нафас олишга ёрдам берадиган Triton сунъий жабралари пайдо бўлган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.