YouTube кабелли онлайн-телевидениени ишга туширади

YouTube кабелли онлайн-телевидениени ишга туширади

Фойдаланувчиларнинг кўп қисми ҳозиргача оддий кабелли телевидение томоша қилишга одатланган. Шуни эътиборга олган ҳолда, Google компанияси YouTube хизматининг фаолияти кўламини кенгайтиришга қарор қилди. Bloomberg нашри маълумотига кўра, келаси йилда YouTube интернет-телевидение сафига киради, деб ёзмоқда Kun.Uz

Миш-мишларга кўра, хизмат YouTube Unplugged деган ном олади ва фойдаланувчиларга интернет орқали кабелли телевидение томоша қилишга имкон беради. Албатта, томошалар бепул эмас, шунинг учун хизматда обуналар бўйича дастур пайдо бўлади. Хабарларга кўра, Google айни дамда NBCUniversal, Viacom, 21 Century Fox, CBS ва бошқа йирик контент провайдерлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Нашрнинг ёзишича, Google YouTube Unplugged лойиҳаси устида 2012 йилдан бери иш олиб бормоқда, бироқ рақобатчилар фаоллигининг ортиши туфайли, компания ўзининг ҳусусий хизматини тезроқ ишга туширишга қарор қилди. YouTube Unplugged қандай ишлаши – ҳозирча номаълум. Шоуни Hulu сингари талабларга мувофиқ томоша қилиш мумкин, ёки Sling TV каби реал вақт режимида трансляция қилинади.

YouTube Unplugged кабелли телевидениесига обуна бўлиш нархи ойига 35 долларни ташкил этади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.