Ҳиндистонда бу Xiaomi’га секундига 1,5 мингта буюртма берилмоқда

Ҳиндистонда бу Xiaomi’га секундига 1,5 мингта буюртма берилмоқда

Ҳиндистонда Xiaomi компаниясининг маҳаллий аҳоли учун махсус ишлаб чиқарган янги Redmi 4A модели тақдимотидан сўнг, смартфоннинг бозорга чиқарилган илк партиясидаги 250 минг дона мобиль алоқа воситаси 4 дақиқа ичида сотилиб кетди. 4 ядроли процессор, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира, 5 дюймли HD (720×1280 пикселли) экран, 13/5 МП камералар, 3120 мА соат электр токи сиғимли аккууляторга эга Xiaomi Redmi 4A Ҳиндистонда $90 доллардан сотилмоқда. Смартфонда бармоқ излари сканерининг борлиги эса, кутилмаган янгилик бўлди.

Ҳиндистон ҳукуматининг ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга бағишланган “Ҳиндистонда тайёрланган” дастури асосида, Xiaomi компанияси Андҳра-Прадеш штатида ўзининг иккинчи заводини ишга туширди. Бу заводда 5 минг ишчи ишлайди ва ҳар сонияда бир дона Redmi 4A смартфони тайёрланмоқда. Уларнинг 95%и маҳаллий бозорда сотилади.

Xiaomi бренди Ҳиндистон смартфон бозорида оммалашган бўлиб, аввалроқ намойиш қилинган Redmi 3S Prime моделидан 8 дақиқада 90 минг дона сотилган. Бунгача эса, Ҳиндистон смартфон бозорида Redmi Note 4 моделининг 250 мингтаси 10 дақиқа орасида харид қилинган. Amazon халқаро электрон дўконининг Ҳиндистон бўлинмаси маълум қилишича, ҳар сонияда Xiaomi Redmi 4A “ақлли телефон”ига 1500 дона буюртма берилмоқда. Ҳозирча ушбу моделга қизиқиш билдирганлар сони 1 миллион нафарга етган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!