Apple iPhone савдоси пасайишининг сабабини айтди

Apple iPhone савдоси пасайишининг сабабини айтди

2017 йилнинг илк чорагидаги молиявий натижаларни эълон қилган Apple яна бир бор қатрон тўла бочкадан ҳам бир қошиқ асал чиқариб олиш хусусиятига эгалигини исботлади. Сабаби, бу чоракда iPhone савдоси Хитойда 14 фоизга пасайган бўлса ҳам, умумий миқёсда флагман смартфоннинг бу чоракдаги савдоси 1% га ошган.

2017 йилнинг бошига қадар ҳам жаҳон смартфон бозорида iPhone 7 Plus энг танқис мобил алоқа воситаси бўлиб келди. Аммо, 2017 йилдан бошлаб янги айфонларнинг савдосида пасайиш кузатилган. Apple бош директори Тим Кукнинг маълум қилишича, бозорда 9 йиллик тарихга эга “олма” смартфонини харид қилиш суръатининг тушиши бренднинг ҳали тақдим қилинмаган iPhone 8 модели ҳақидаги миш-мишлар билан боғлиқ. Айфон ишқибозларининг аксарияти айнан шу смартфондан харид қилишни кутиб туришибди.

Шунингдек, 451 Research маркетинг тадқиқотлари компанияси таҳлилчиларининг фикрича, айфон сотиб олиш истагида бўлганлар сони ҳар доимгидан ҳам энг паст даражага тушган. Айни пайтда айфондан фойдаланаётганларнинг 80 фоизигина шу брендда қолишни афзал кўришмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!