LG: “V10’га “меросхўр” кучли смартфон тайёрлаяпмиз”.   

LG: “V10’га “меросхўр” кучли смартфон тайёрлаяпмиз”.   

Жанубий Кореянинг LG Electronics Inc компанияси 1 август куни жамоатчиликка кейинги ойдан янги, премиум-туркумига кирувчи кучли флагманни сотувга чиқаришини маълум қилган.

LG’нинг айтишича, “V20” дея ном оладиган гаджет 2015 йилнинг октярбь ойида тақдим қилинган, компаниянинг сўнгги омадли мобиль телефони – V10’нинг “меросхўри” бўлиб, у Google Android операцион тизимининг янги талқини – Nougat (Android 7.0 Nougat )да фаолият кўрсатадиган илк смартфон бўлади.

Компания V20 флагманига хос бошқа жиҳатларга ойдинлик киритмаган. Экспертлар янги қурилманинг Quad HD сиғимли дисплей, “Always On” функциясига эга ва мунтазам фаол ҳолатда турувчи қўшимча улоқ экран, “аждоди” каби металл ром ва сув томчисига бардошли корпусга эга бўлишини тахмин қилишмоқда.

LG V10

Айни пайтда LG’нинг “байроқдор” илғор смартфонлари икки – “G5” ва “V” туркумларида ишлаб чиқарилмоқда. G5 смартфони жорий йилнинг март ойидан бошлаб сотувга чиқарилган бўлиб, бозорда кутилганидек нуфузга эга бўла олмади.

Компания 28 июль куни эълон қилган 2016 йилнинг 2-чорагига оид даромадлар ҳисоботида маълум қилишича, мазкур даврда 13.9 миллион дона мобиль телефон сотган ва мобиль савдолари бўйича апрель-июнь ойларини омадсиз билан якунлаган.

LG V10

LG ушбу смартфон мобиль технологиялар бозоридаги рақобатда унга ютиб чиқишига ёрдам беришига умид қилмоқда.  “V20 флагман смартфонлар орасида мультимедиа имкониятларига бой илғор стандартга эга мобиль алоқа воситаси бўлади”, деди LG Electronics’нинг Бизнес бўлинмаси Президенти.

Айтиш керакки, смартфон бозорида рақобат тобора кучайиб, сентябрда Galaxy Note, iPhone туркумидаги кучли гаджетларнинг савдога чиқиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!