Samsung 256 гигабайтли хотира қурилмаси ишлаб чиқарди
Навбатдаги улкан ҳажмли microSD қурилмаси Evo Plus бўғимига мансубдир. Мазкур қурилма учувчисиз учиш аппаратлари, панорама ва экшн-камералар, фахрий (флагман) планшетлар ва “ақлли” телефонлар учун мўлжалланган.
256 гигабайт ҳажмга 12 мегапикселли 55 минг сурат ёки 12 соатли 4К форматдаги видеони жойлаш мумкин.
Қурилма V-NAND технологияси асосида яратилган бўлиб, UHS-1 спецификациясига мувофиқ келади. Ёзиш тезлиги 90 Мбайт/сония, ўқиш тезлиги эса 95 Мбайт/сония.
Механик таъсир, рентген нурлари, об-ҳаво ва магнит майдони, шунингдек сув таъсиридан ҳимояланган. 10 йилга кафолат берилади. Баҳоси 250 АҚШ доллари.