2018 йилда Xiaomi Apple'нинг бош муаммосига айланади

2018 йилда Xiaomi Apple'нинг бош муаммосига айланади

Apple компанияси Осиё минтақасидаги смартфон бозорларини расман эгаллашда бир қатор муаммоларга дуч келмоқда. Жумладан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган иш ҳақининг ўта даражада пастлиги бу ҳудудда "қимматбаҳо" бренднинг ишларини орқага тортмоқда. Айниқса, iPhone X ва у билан бирга тақдим қилинган айфонларнинг нархи кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди. Бу эса Xiaomi ҳамда Meizu каби арзон смартфон ишлаб чиқарувчи хитойлик компанияларга Осиё бозорларини эгаллашга ёрдам бермоқда.

Бироқ, ҳамёнбоп гаджет ишлаб чиқарувчилари қийинчиликсиз Ғарб бозорларини "забт этиш" имкониятига эгалар. Кеча Xiaomi компанияси асосчиси ва йўлбошчиси Лэй Цзю 2018 йилда корпорация катта мақсадларни олдига мақсад қилиб қўйганини расман эълон қилди. Унга кўра, кейинги 12 ой ичида Xiaomi АҚШ смартфон бозорини эгаллайди. Натижада, ҳам арзон ва ҳам қимматбаҳо флагманлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi Америкада Apple'нинг асосий муаммосига айланади.

Айни пайтда АҚШ аҳолиси Apple, Samsung ҳамда бошқа қимматбаҳо брендларнинг девайсларини харид қилиш имконига эгалар. Бироқ, ўзининг флагманларини улардан 2 баробар арзон сотаётган Xiaomi'нинг гаджетлари улар орасида оммалашмаган. Агар Осиёда бўлгани каби, Xiaomi'нинг смартфонлари океан ортида ҳам оммалашадиган бўлса, унда "қимматчи" брендлар ҳолига вой бўлади. Яъни, пулни тежаш мақсадида, барча хитойлик смартфонларни харид қилишга ўтиб кетади.

Тадқиқотларга кўра, ҳозирча америкаликлар Xiaomi ҳақида ва унинг маҳсулотлари хусусида эшитишган ва ижобий фикрда. Бу эса мазкур гаджетлар АҚШ да сотилиши йўлга қўйилиши билан уларнинг оммалашиб кетиш эҳтимолини оширади. 2018 йилдан бошлаб амриқоликлар қиммат iPhone ўрнига пулни тежашни маъқул кўришлари айтилмоқда.

Албатта, унутмаслик керакки, Аpple'нинг энг ашаддий мухлислари америкаликлар ва бу бренд турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланган. Уларнинг миллий маҳсулотини Хитойнинг Xiaomi брендига алмаштириш ҳам хомхаёлдек туйилади. Бироқ, унутмаслик керакки, ҳатто америкаликлар орасида ҳам қиммат айфонга пул топа олмайдиганлар миллионлаб фуқаролар бор. Айнан мана шу омил арзон смартфон брендларининг мамлакатда оммалашувига хизмат қилади.

Лэй Цзюнинг фикрича, Xiaomi амриқоликлар диққатини тортишда айнан улардан фойдаланади ва улар ёрдамида Xiaomi'нинг америкалик фойдаланувчилари қатлами шакллантирилади.

Айни пайтда Xiaomi АҚШ га таниқли брендларга тегишли мобил алоқа воситаларини етказиб берувчи оммалашган Verizon ҳамда AT&T операторлари билан музокаралар олиб бормоқда. Улар "хитойлик Олма"га минтақа бозорига чиқишга ёрдам беради. Америкада бу бренднинг Mi, Redmi, Redmi Note, Mi Max, Mi MIX ҳамда Mi Note туркумига кирувчи смартфонлари жаҳон миқёсида энг арзон нархда сотилади. Бу эса Xiaomi'га 320 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган АҚШ нинг смартфон бозорлари эшикларини очиб беради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.