Apple Watch’лар бу йил жиддий ўзгаришга учрайди

  •   DiMaX
  •  931
  •  28.03.2018 13:00

Apple Watch’лар бу йил жиддий ўзгаришга учрайди

Купертинолик гигант 2017 йилги суперфлагмани билан смартфонсозликда янги йўналиш – «кемтик»ли экран дизайнини бошлаб берган эди. 2018 йилда эса у «ақлли» соатларнинг дизайни борасида ҳам бурилиш ясамоқчи.

ЎҚИНГ: Apple қандай гаджетлар бозорида Xiaomi’дан олдинга ўтиб олди?

KGI компанияси таҳлилчиси Минг-Чи Куо тўртинчи авлод Apple Watch ҳақида янги тафсилотларни маълум қилди. Ўзининг тўғри чиқувчи прогнозлари билан танилган ушбу мутахассиснинг сўзларига кўра, Apple бу йил смарт-соатнинг дизайнига жиддий ўзгаришлар киритмоқчи.

Куо фикрича, Apple Watch Series 4 жорий йилнинг учинчи чорагида тақдим этилади. Корпорация унинг дисплейини 15 фоизга каттайтириши кутилмоқда, аммо бунинг айнан нима эвазига қилиниши ҳозирча маълум эмас. Компания муҳандислари ё соат ўлчамини каттайтиришади, ёки дисплей атрофидаги ромни юпқалаштиришади.

Табиийки, иккинчи вариант ҳашамдорроқ кўринади, лекин айрим маълумотларга кўра, купертиноликлар бу йил Apple Watch аккумуляторининг сиғимини ҳам йирикроқ қилишмоқчи. Бунинг энг оддий усули эса – соатнинг ўзини ҳам бироз каттайтиришдир. Бу эса «ақлли» соатнинг қалинлигига эмас, балки ёнларига бироз қўшиш орқали амалга оширилиши эҳтимоли юқори. Шу боис ҳам бу йил амалдаги – корпуси 38 ва 42 миллиметрлик Apple Watch’лар ёнига 46 миллиметрлиги ҳам қўшилишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Швейцарияликлар Apple Watch’га жавобан «анти-ақлли соат» ишлаб чиқаришди

Шунингдек, Куо бу соатларнинг янги авлодида фойдаланувчининг саломатлигини кузатиб борувчи янгиланган датчик ҳам бўлишини айтган. Аммо бу айнан қайси сенсор экани номаълум; эҳтимол, Apple пульсометрни модификация қилгандир.

Apple Watch Series 4 шу йилнинг сентябрь ёки октябрь ойида намойиш этилиши мумкин. Бироқ унинг нархида қандай ўзгаришлар бўлиши борасида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Энг қиммат Apple Watch ҳам уддалай олмаган ишга қодир Haier Asu смарт-соати тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!