Блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этиш ташкил этилади

Блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этиш ташкил этилади

Турли давлатларда жойлашган тижорат ташкилотлари, шу жумладан, хорижий инвесторлар ўртасида юзага келадиган шартномавий ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни, хусусан, инвестициялар, интеллектуал мулк ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж марказини (TIAC) ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга асосан блокчейн технологиялари билан боғлиқ низолар Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлигининг нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж марказининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон алоқа учун Қозоғистон сунъий йўлдошидан фойдаланади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!