Эшитиш ва нутқида нуқсони бор ногиронлар учун диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Эшитиш ва нутқида нуқсони бор ногиронлар учун диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Айни пайтда республикамизда эшитиш ва нутқида нуқсони бор ногиронлар сони 21 мингтани ташкил этади. Кар ва эшитишда нуқсони бор болалар учун 14 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолият юритмоқда, уларда 4350 дан ортиқ ўқувчилар таълим олмоқда. Бундай шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида диспетчерлик хизматини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бу хақида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда. Шунингдек, эшитиш ва нутқида нуқсони бор ногиронлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор лойиҳаси эълон қилинган. Ҳозирда ушбу Қарор лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

УҚИНГ: Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!