Facebook Messenger хавфли вирус тарқатмоқда: ҳимояланиш усуллари

Facebook Messenger хавфли вирус тарқатмоқда: ҳимояланиш усуллари

Facebook орқали тарқалувчи вируслар одатда кибер ўғрилар томонидан ишлаб чиқариладиган зарарли файллар бўлиб, улар фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни, хусусан банк ҳисоб рақами, кредит карточка рақами ҳақидаги маълумотларни ўғирлаш учун тайёрланган бўлади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бундай вируслардан эҳтиёт бўлишлари керак бўлади.

2017 йилнинг сўнгги ҳамда 2018 йилдан бошлаб вируслар янгича даражага етди ва Facebook Messenger орқали асосан "video_xxxx.zip" форматида тарқала бошлади. Бу ижтимоий тармоқдаги энг хавфли вирус ҳисобланади.
Бундай видео-товламачи вирус фойдаланувчилар номидаги Youtube видеоларни томоша қилишга таклиф қилади. Шунингдек, вирус фойдаланувчидан “Adobe Flash Player” дастурини янгилашини ҳам сўрайди. Унутманг, “flash player.dmg” файли зарарли вирус. Бу вирусни "Youtube Facebook" вируси дейилади.

Ўқинг: Facebook'даги спам-вируслари: ҳимояланиш усуллари ва сабаблари

Шубҳасизки, "Facebook video" вируси айни кунларда Messenger орқали энг кўп тарқалаётган вирусдир. Сизга юборилаётган бундай зарарли ва шубҳали номдаги видеоларни оча кўрманг. Агар сизнинг номингиздан бундай вируслар тарқалаётган бўлса, демак сизнинг профилингиз ҳаккерлар томонидан бузиб кирилган. Facebook зарарли файллари сохта хабарлар ва контент тарқатади.
Бундай ҳаккерлик ҳужумларига учрагандан сўнг фойдаланувчиларга Google Chrome браузерини қуйидаги йўл билан янгилаш таклиф қилинади: Chrome Settings > Advanced > Reset бўлимини белгиланг. Агар сизнинг дўстларингиздан тинимсиз вирусли файллар тарқаладиган бўлса, бу ҳам иш бермаслиги мумкин. Унда қурилмангиздаги Chrome дастурини қайта ўрнатинг.

Агар сизнинг Facebook профилингиз ҳужумга учраган бўлса, сизнинг номингиздан вирус тарқалса, зудлик билан махфий калит сўзи (парол)ни алмаштиринг.

Ва, қуйидаги маслаҳатга амал қилинг:

1. Facebook тармоғини компьютерингизда очинг.
2. Ўнг томон бурчакдаги профил суратингиз яқинидаги "Messages" (хатлар) белгисини босинг. Ёки чап томондаги панелда мавжуд Messenger бўлимини очинг.
Шунда сизга хабарлар юборилган досканинг юқорисида механизм белгисини кўрасиз.

Бу белгини босиб "Message Requests" қисмини танланг.

Ана шунда сизнинг ихтиёрингизга Facebook спам деб баҳолаган хатлар тақдим қилинади.

Сиз бу ердан спам-хабарларни топинг. Уларни ўчириб ташлашингиз ёки вирус сифатида белгилашингиз мумкин.

Мобил қурилмадаги Messenger иловаси орқали ҳам спамлардан халос бўлиш мумкин. Бунинг учун Messenger иловаси пастки қисмида "Одамлар" ёрлиғини топинг ва бу ердан "Message Requests" бўлимини танланг.

Одатда бу ерга спамлар йўналтирилган бўлади. Сиз юборилган хатларни қабул қилмагунингизга қадар уни жўнатган одам сиз хатни кўрганлигингизни билмайди.

Шу ердаги "Filtered Requests" орқали спам-хабарларни ўчириб ташлашингиз ҳам мумкин.

Шу билан бирга қуйидаги амални ҳам бажаринг: Settings > Account Settings > Security ҳамда Log in. Шундан сўнг "disconnect all devices that are logged into their Facebook account"ни танлаб, Facebook тармоғига сизнинг профилингизга кирилган барча қурилмалардан чиқиб кетинг.

Шу билан бирга, кимдир сизни Facebook постидаги зарарли видео ҳамда файлларга белгилаган бўлса, буни бекор қилинг (untag).

Ўқинг: Xiaomi Mi 6X: барча талқинларни томоша қиламиз!

Турли иловалар сизни кимга ўхшашингиз, қайси уйда яшашингиз, келажакда сизни нималар кутаётганини "башорат" қилади. Эвазига эса, сиз уларга ғайриихтиёрий равишда маълумотларингизни берган бўласиз. Айнан мана шундай қизғин жараёндан сўнг вирусли ҳужумлар сони ва тўлқини янада кучлироқ бўлиб ортга қайтади. Боиси, у акциялар бошида ҳаккерлар турган бўлади. Жаҳон интернет тармоғида ноқонуний фаолият олиб борадиган маълумотлар "қора бозори" мавжуд. У ерда ахборотлар эгзабайтлаб, яъни ўта йирик миқдордаги ахборот ҳажмида ўлчаб сотилади. Жумладан, улар орасида сиз акцияларда иштирок этиш орқали тақдим қилган маълумотлар ҳам бор. Демак, бунда акцияларда иштирок этишдан тийилинг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.